$
12844.21 UZS
-11.72
127.35 UZS
-0.81
13508.26 UZS
-62.46
15° Кечаси

Қишда Тошкентда энергетика инқирозининг олдини олиш учун нималар қилинмоқда?

12:22 / 23.11.2023

Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 22 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган ҳукумат соатида Тошкент шаҳрида қиш мавсумига тайёргарлик ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонда электр энергияси истеъмолига кунлик чекловлар жорий қилинган.

“Республика ҳудудида кунига 10−16 миллион кВт/соат, аномал совуқ кунларда эса 20 миллион кВт/соатгача чекловлар киритилди. Тошкентда [энергия таъминоти билан боғлиқ] қандай муаммо бор эди? Табиий газ босими тушиб кетиши оқибатида, яъни иситиш имконияти бўлмаганидан кейин кўпчилик электр энергиясини [иситиш учун] ёқди. Сўнг юкламани кўтара олмай, сим ёнди, трансформаторлар ёнди, подстанцияларда авариялар ҳолатлар бўлди”, — деди у.

Вазир президентнинг 2023 йил 11 мартда (ПҚ-91) қабул қилинган қароридан кўзланган асосий мақсад, айниқса, Юнусобод ва Олмазор туманларидаги йирик подстанциялардан алоҳида кабелларни бошқа подстанцияларга тўғри тақсимлаш эканини таъкидлади.

Бундан ташқари, аҳоли газ таъминоти тизимига иситиш марказлари (ИМ) улангани сабабли ИМ-3 ва ИМ-5 учун саноат тармоғидан алоҳида газ қувурлари тортиб келинган.

“Агар йирик станцияларда иссиқлик таъминотини сақлаб туриш учун мазут ёқиш имкони бўлса, бу қозонхоналарда газ босими пасайганда бундай имконият бўлмаган. Бу қозонхоналар тўлиқ таъмирланиб, мазут ёқишга ҳам ихтисослаштирилди. Мазутни сақлаш тизимлари яратилди. Бугунги кунга қадар ИМ-3 ва ИМ-5'да 2 минг тонналик мазут захираси яратилди”, — деди у.

Мирзамаҳмудовнинг сўзларига кўра, Чилонзор туманида 51 та кўп қаватли уй учун пилот лойиҳа доирасида Американинг Caterpillar компаниясининг газ поршенли двигателли когенерацион блоки қурилган бўлиб, у ҳатто паст газ босимида ҳам — 0,3 атмосфера ва газ босимида ишлай олади. У ҳам электр, ҳам иссиқлик ишлаб чиқаради.

Пойтахтнинг яна саккиз туманида бундай қурилмаларни қуриш бўйича давлат-хусусий шериклик шартномаси имзоланди, дея қўшимча қилди Энергетика вазирлиги раҳбари.

“Йил охирига қадар Тошкент шаҳрида қуввати 664 МВт-ампер ва 110 кВ кучланишли бешта подстанция, шунингдек, 101 километр узунликдаги 35 — 110 кВ электр узатиш линиялари фойдаланишга топширилади, шунингдек, тўртта подстанция реконструкция қилинди, бунинг натижасида уларнинг ўтказиш қуввати 129 МВт-амперга ошади… 32,5 км кабеллар замонавийроқ қилиб янгиланди”, — деди у.

Вазирнинг таъкидлашича, аномал совуқ ва фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш алгоритми ишлаб чиқилган, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини электр энергияси, газ ва иссиқлик таъминотисиз қолдирмаслик мақсадида йирик истеъмолчилар (корхона, заводлар) керак бўлса, таъминотдан узилади.

“Ўтган йилнинг 22 ноябрь ҳолатига ИЭСларимизда 46 минг тонна мазут захирамиз бўлган бўлса, ҳозирги кунда 340 минг тоннадан ортиқ захирамиз бор. Яъни мазут захираси қилинди, кафолатланган газ захираси яратилди. Ўтган йили ерости газ сақлаш омборларидан кўпи билан 18 миллион куб метр газ олишимиз мумкин эди, бугун эса янги қурилма — компрессор станцияси туфайли 40 миллион куб метргача газ олишимиз мумкин”, — деди у.

Энергетика вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, Ўзбекистонда давлат дастурлари доирасида ва маҳаллий ҳокимликлар ҳисобидан энергетика тизимини модернизация қилиш учун давлат бюджетидан 14 триллион сўм сарфланган. Тошкент шаҳридаги ишлар учун ҳам кредит маблағлари ажратилди.

Жўрабек Мирзамаҳмудов бошқа ҳудудларда ҳам амалга оширилган ишлар ҳақида гапириб, депутатлар саволларига жавоб берди. Унинг нутқи билан бу ерда тўлиқ танишиш мумкин.

Ўзбекистонда, жумладан, пойтахтда юзага келган энергетика инқирозидан кейин президент март ойида “Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолаганди. Ҳужжатга кўра, 2023 йилда Тошкент шаҳрининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида 35 — 110 кВ кучланишли электр тармоқларини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Бунинг учун 3,56 триллион сўм керак бўлади. Юнусобод city, Tashkent city ва бошқа ҳудудларда янги подстанциялар қурилади.

Навоий кон-металлургия комбинати томонидан Шайхонтоҳур туманидаги объектларни қуриш ва таъмирлаш учун 361,6 миллиард сўм маблағ ажратилган.

 

 


Бу ҳам қизиқ

Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади

Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 21 ноябрдаги тегишли қарорлари билан Ўзбекистон Респуб…
17:23 / 21.11.2024
Рақобат қўмитаси БФҚ рекламаси билан шуғулланаётганларни огоҳлантирди

Рақобат қўмитаси БФҚ рекламаси билан шуғулланаётганларни огоҳлантирди

Шу сабаб қўмита ушбу маҳсулотлар савдоси билан шуғулланаётганларни огоҳлантирди.
10:58 / 21.11.2024
Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Фед…
18:42 / 21.11.2024
Трамп Адлия вазирини Бош прокурор қилмоқчи

Трамп Адлия вазирини Бош прокурор қилмоқчи

Бу ҳақда президент ўзининг “Truth Social” ижтимоий тармоғида ёзган.
10:01 / 22.11.2024
22 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

22 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 4-6, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.
22:47 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди

Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, хусусан, театрларнинг жамият маданий ҳаё…
19:21 / 22.11.2024
Зеленский: “Путин урушни кенгайтириш йўлидаги иккинчи қадамни қўйди”

Зеленский: “Путин урушни кенгайтириш йўлидаги иккинчи қадамни қўйди”

Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг баллистик ракета билан ҳужумига муносабат билдирди.
10:55 / 22.11.2024
Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Фед…
15:42 / 22.11.2024
23 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

23 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 3-5, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.
23:34 / 22.11.2024
Пойтахтнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади

Пойтахтнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади

Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.
21:39 / 21.11.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!