Қизларнинг турмушга чиқиш ёшини 20 ёш деб белгилаш таклифи “Миллий тикланиш” партияси Марказий кенгашида тузилган конституциявий ислоҳотлар бўйича ишчи гуруҳнинг Навоий вилоятидаги учрашувларидан бирида билдирилган.
Партия Марказий кенгаши ахборот хизмати хабарига кўра, ишчи гуруҳ Навбаҳор туманидаги 11-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида депутатлар, маҳалла фаоллари, ўқитувчи ва ёшлар ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказган.
Учрашув аввалида конституциявий ислоҳотлар зарурати ва мазмун-моҳияти ҳақида кенг маълумотлар берилган, сўнг эса тадбир иштирокчиларининг таклифлари эшитилган.
“Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг ўринбосари Малоҳат Холова Конституцияга қизларнинг турмушга чиқиш ёшини 20 ёш деб белгилашни таклиф қилди”, – дейилади хабарда.
М.Холова ўз таклифини эрта никоҳ ва оилавий ажримларнинг олдини олишга, соғлом болалар туғилишига ва ёш оналарнинг саломатлигини муҳофаза қилишга катта ёрдам беради, дея изоҳлаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!