Индонезияда янги президент Прабово Субианто расмий равишда иш бошлади. Мамлакат пойтахти Жакарта шаҳрида инаугурация маросими бўлиб ўтди.
Прабово Субианто ва витсе-президент Гибран Ракабуминг парламентнинг ялпи мажлисида 2024 йилдан 2029 йилгача давлатнинг биринчи ва иккинчи шахслари сифатида қасамёд қилдилар.
Индонезияда президент сайлови март ойида бўлиб ўтди. Прабово Субианто уларда 96 миллиондан ортиқ овоз тўплаган ҳолда ғалаба қозонди, Жакарта собиқ губернатори Анис Басведан 41 миллионга яқин, Марказий Жава провинциясининг собиқ губернатори Ганжар Праново 27 миллиондан ортиқ овоз олди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!