Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги Тўрткўл қишлоғида 16 ёшли қизнинг зўрланиши ва ўлдирилиши билан боғлиқ жиноят иши бўйича суд ҳукми ўқилди.
Суд айбланувчига умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади. Шунингдек, у марҳуманинг оиласига 50 миллион тенге (1 млрд 165 млн 500 минг сўм) миқдорида маънавий зарар учун компенсация ҳам тўлаши керак.
Суд жараёнида гумонланувчи ўз айбини тўлиқ тан олмаган бўлса-да, суд тергов тақдим этган далилларни етарли ва ишончли деб топган.
Воқеа шу йилнинг 6 июнига ўтар кечаси юз берган. Қиз дўкондан уйига қайтаётган вақтда бедарак йўқолган. Уйига етиб келмаган мактаб ўқувчисини қариндошлари ҳамда маҳалла аҳолиси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда тун давомида излашган. Эрталаб эса унинг жасади болалар боғчаси яқинидаги йўл бўйидан топилган.
Ўзбекистонлик 38 ёшли айбланувчи Қозоғистон Жиноят кодексининг “қотиллик”, “зўрлаш” ва “жинсий зўравонлик ҳаракатлари” моддалари билан айбдор деб топилган ҳолда унга нисбатан умрбод қамоқ жазоси тайинланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!