Давлат раҳбари ёш гроссмейстерни мамлакат шахмат тарихида илк бор ушбу нуфузли мусобақада ғолибликни қўлга киритгани билан самимий табриклаб, бу натижани тарихий ютуқ сифатида баҳолади.
Суҳбат давомида Синдаров турнирда юқори натижалар қайд этгани, 14 та партияда 6 та ғалабага эришгани алоҳида таъкидланди. Президент унинг дунёнинг энг кучли шахматчиларига қарши ўйинларда жасорат, юксак маҳорат ва кучли ирода намоён этганини қайд этди.
Шунингдек, давлат раҳбари ёш спортчи олдида энди жаҳон чемпионлиги учун ҳал қилувчи баҳслар турганини таъкидлаб, унга келгуси ўйинларда омад ва янги зафарлар тилади.
Суҳбатда жорий йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Синдаровнинг иштироки миллий жамоага катта руҳ бағишлаши қайд этилди.
Фурсатдан фойдаланиб, Президент спортчининг ота-онаси, устоз ва мураббийларини ҳам ушбу тарихий ғалаба билан табриклади. Синдаров эса билдирилган эътибор ва ишонч учун миннатдорлик изҳор этди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!