Хонадонига қуёш панеллари ва қуёш сув иситгичларини ўрнатган фуқаролар эҳтиёжлардан ортган электр энергиясини ҳудудий электр тармоқлари корхонасига сотишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, қуёш панеллари ва қуёш сув иситгичларини ўрнатганда фуқаролар учун ҳеч қандай қўшимча солиқ ёки тўловлар жорий этилмайди.
Аксинча, ушбу энергосамарадор қурилмаларни ўрнатиш ҳисобига хонадонингизни текин ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш имкониятини яратади.
Шунингдек, фуқаролар ўрнатилган қуёш панеллар орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда ўз эҳтиёжларидан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқлари корхонасига сотишлари ҳам мумкин.
Бундан ташқари, бугунги кунда Ўзбекистонда жисмоний ва юридик шахсларга қуёш фотоэлектр станциялар, қуёш сув иситгичларини сотиб олиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисми Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Шу билан бирга, қуёш панеллари ва қуёш сув иситгичларини ўрнатган жисмоний шахслар 3 йил, тадбиркорлик субъектлари эса 10 йил давомида ер ва мулк солиғидан озод бўладилар.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!