$
12844.21 UZS
-11.72
127.35 UZS
-0.81
13508.26 UZS
-62.46
15° Кечаси

“Рақам базада йўқ экан деб, икки қўлингларни бурнингларга тиқиб юраверасизларми шунақа?” – Хушнудбек Худойбердиев

14:04 / 11.04.2023

Аввалроқ, Наманганда 152 та қоидабузарлик оқибатида 410 млн сўм жарима қайд этган автомобил аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Таниқли ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ушбу ҳолатга ўз муносабатини билдириб, тизим яхши йўлга қўйилмаганини танқид қилди.

“Бунақалар “йўл террористлари” дейилади, шунақа калтафаҳмларнинг дастидан ҳар йили минглаб инсонлар ҳалок бўлмоқда, қанча оила ота-она ёки фарзанд доғида куймоқда. Лекин бунақалар барибир йўқолиб кетмайди. Яна янгилари чиқаверади. Чунки тизим шунга йўл қўйиб беради”,– деб ёзади у.

Шунингдек, ҳуқуқшунос юздан ошиқ ҳуқуқбузарликлар содир қилган автомобил эгаси шу пайтгача қидирувга берилмаганини катта хатолигини таъкидлаган.

“Мана, масалан, шу видеода айтилишича, 01 Т 234 ЗА сохта рақамига 152 та қоидабузарлик қайд этилган бўлса-да, лекин бу рақам базада бўлмагани учун жарима қўллаш ҳақида қарор чиқаришнинг имконияти бўлмабди эмиш. Нима??? Тушунмадим, шу пайтгача 152 марта сохта рақам радарларга тушган бўлса, лекин у базада бўлмаса, нега уни тезда текширмадинглар? Нега кўчаларда сохта рақамли битта машина тезликни 152 марта оширгани қайд этилган бўлса-да, уни бартараф этиш чорасини кўрмадинглар. Нега қидирувга берилмади? Нега йўллар тўсилмади? Бу нима аҳмоқгарчилик? Бу қанақа хавфсизлик? Шуми сизларнинг ақлли ва замонавий тизиминглар? Шуми сизларнинг “хавфсиз шаҳар” консепсиянглар?”,– деб ёзади Худойбердиев.

Хушнудбекнинг ёзишича, тизим яхши йўлга қўйилмас экан, эртага ҳақиқий террорист ҳам бундай ишларни қилишдан тап тортмаслиги мумкин.

“Рақам базада йўқлиги учун жарима ёзолмаяпмиз, деб икки қўлингларни бурнингларга тиқиб юраверасизларми шунақа? Эртага бирорта ҳақиқий террорист машинасига сохта рақам тақиб, аҳоли учун шунча катта реал хавф туғдириб юрса ҳам бирорта орган буни аниқлолмасдан юраверасизларми шунақа? Билмадим, нима дейишга ҳам ҳайронман. Бунақа бузуқ тизим мавжуд экан, йўлларимиз тартибга келишини кутиш нотўғри”,– деб хулоса қилган ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев.


Бу ҳам қизиқ

23 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

23 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 3-5, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.
23:34 / 22.11.2024
Байден Нетаняхуни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерни “даҳшатли” деб атади

Байден Нетаняхуни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерни “даҳшатли” деб атади

Кеча, 21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Нетаняху ва Галантни Ғазо секторидаги ҳарбий жиноятлари учун ҳибсга олиш тўғрисида …
09:38 / 22.11.2024
Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Фед…
15:42 / 22.11.2024
Метронинг 4 та бекатида ҳожатхоналар қурилиши бошланди

Метронинг 4 та бекатида ҳожатхоналар қурилиши бошланди

Қурилиш бошланган бекатлар қуйидагилардир: “Буюк ипак йўли”, “Амир Темур хиёбони”, “Пахтакор” ва “Беруний”.
12:04 / 21.11.2024
Газ харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилди

Газ харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилди

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан аҳоли истеъмолчиларининг табиий газ сарфи ва харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи “…
14:24 / 21.11.2024
Тошкент метрополитени учун 26 та янги поезд сотиб олинади

Тошкент метрополитени учун 26 та янги поезд сотиб олинади

2017-2019 йилларда метрода 36 та поезд ишлаган. 2024 йил ҳолатига кўра уларнинг сони 65 тага етди.
20:04 / 22.11.2024
Бугун Тошкентда шахмат бўйича “Президент кубоги 2024” турнири бошланади

Бугун Тошкентда шахмат бўйича “Президент кубоги 2024” турнири бошланади

Тошкентда 21-30 ноябрь кунлари дунёнинг энг кучли шахматчилари жам бўлади. Боиси ушбу саналарда шахмат бўйича учинчи бор Хал…
09:40 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди

Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, хусусан, театрларнинг жамият маданий ҳаё…
19:21 / 22.11.2024
Янги Зеландия “Ҳизбуллоҳ”ни террорчи ташкилот сифатида тан олди

Янги Зеландия “Ҳизбуллоҳ”ни террорчи ташкилот сифатида тан олди

Янги Зеландия Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган Қуролли ва сиёсий гуруҳ “Ҳизбуллоҳ”ни террористик ташкилот деб белгилади.
09:31 / 21.11.2024
Рақобат қўмитаси БФҚ рекламаси билан шуғулланаётганларни огоҳлантирди

Рақобат қўмитаси БФҚ рекламаси билан шуғулланаётганларни огоҳлантирди

Шу сабаб қўмита ушбу маҳсулотлар савдоси билан шуғулланаётганларни огоҳлантирди.
10:58 / 21.11.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!