$
12185.11 UZS
35.56
152.58 UZS
2.14
14081.11 UZS
-6.29
31° Кечаси 18°

“Расмийлар бундай нохуш ҳодисани яширишади” – Абдураҳмон Ташанов

16:50 / 23.07.2022

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов ўзининг Facebook саҳифасида жойлаштирган постида Тошкент вилоятида жойлашган “Товоқсой” қамоқхонасида сақланаётган 20-ёшли махбус Алишер Якубов ўзини юқори қаватдан ташлаб ўз жонига қасд қилгани ҳақида ёзган ва буни қамоқхона ходимларининг мунтазам қийноқлари натижасида юзага келган деб ўйлашини таъкидлаган. Унинг фикрича, қамоқхона расмийлари ушбу ходиса ҳақида бор ҳақиқатни очиқламай яширишади.

“20 яшар Алишер Якубов 2020 йилнинг февралида 10 йилга қамалган. У шу йилнинг  25 июньида ўз жонига қасд қилган, ўзини юқори қаватдан ташлаган.

Ҳозир бир аҳволда “Сангород”да ётибди. Шу йилнинг январида отаси Элмурод акага ўзининг мунтазам қийноқларга тутилаётгани ҳақида хат ёзган.

“Сўнгги марта ўғлим 20 ёшга тўлган 10 апрель куни онаси билан биргаликда кўриб келгандик. Эртасигаёқ боламни карсерга ёпишибди”, – дейди Элмурод Якубов.

Унинг айтишича, Алишер жонига қасд қилгани ҳақида орадан 4 кун ўтиб, яқинларига хабар беришибди. Орада мазкур ҳодиса бўйича бир одамни ишдан бўшатишибди. Суриштирув хулосалари борасида эса ҳеч нима дейишмаётган экан.

Суд ҳукми билан қамалган бу йигитча панжара ортига кирганида 18 ёшда эди. Бош миясида болаликдан жароҳати бор экан, “Эзгулик”ка қилган мурожаатига қўшиб бир дунё тиббий хулосаларни ҳам тақдим қилишган бояқишлар.
Талаби – қийноққа солган ўша зўровонларга нисбатан чора кўрдириш экан, адвокатга қўли калта ота-онанинг. Колония маъмурияти эса боланинг ўзини иродасизликда айбламоқда.

Кўринадики, иродасиз бўлсангиз, қамоққа тушманг. Акс ҳолда, сиз учун ҳеч ким жавоб бермайди. Расмийлар бундай нохуш ҳодисани яширишади, гўё ҳамма ёқ чаман, гуллаб кетган, яшнаб кетган.

Биламизки, инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ конститусиявий ислоҳотлар билан банд. Унда қийноққа қарши миллий превентив механизмлар гуруҳи қани? Омбудсман қаерда?

Биз янги қомусимиз лойиҳасини инсон ҳуқуқларига оид гўзал нормалар билан тўлдираётган паллада иродасизлар жонига қасд қилиб ўтирибди. Эртага соҳа мулозимлари бу масала бўйича жимжимадор баёнот қилишса керак. Ҳартугул, бунга кўникиб қолдик.

Иродангизни мустаҳкамланг! Зўровонлик қаршисида довдираб қолманг, аксинча биз ҳам бу негатив ҳолатларни ёзаверишдан зерикиб қоламиз.

Дарвоқе, ўғлимга зулм қилаётганларнинг буюртмачилари ташқарида", дейди аламзада ота.

“Бунақа деманг-ей, ишлам калламай қолади, бизнинг қамоқларимиз энг мустаҳкам қўрғон” дедим фахрланиб”, – деб ёзади Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари фаоли “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов ўзининг Facebook саҳифасида.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонлик 17 ёшли футболчи “Тhе Guardian” нашрида эътироф этилди

Ўзбекистонлик 17 ёшли футболчи “Тhе Guardian” нашрида эътироф этилди

Бу рўйхатдан Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзоси Садриддин Ҳасанов ҳам ўрин эгаллади.
15:52 / 15.10.2025
Тадбиркорларга замонавий маҳалла бинолари учун солиқ имтиёзлари берилади

Тадбиркорларга замонавий маҳалла бинолари учун солиқ имтиёзлари берилади

Шароитлар яратилгани сабабли жойларда хусусий шериклик асосида мингга яқин замонавий маҳалла бинолари барпо этилди.
15:53 / 14.10.2025
Математика фанидан олимпиада тестлари тарқалиб кетди

Математика фанидан олимпиада тестлари тарқалиб кетди

Олимпиада қайта ўтказилади.
12:58 / 15.10.2025
АҚШда аёл ChatGPT ёрдамида судда ғалаба қозонди

АҚШда аёл ChatGPT ёрдамида судда ғалаба қозонди

Ню-Ёрклик тадбиркор Стейси Деннетт ChatGPT ёрдамида 2 минг долларлик қарздан қутулди.
20:17 / 15.10.2025
Ўткир Юсупов муваффақиятли операция қилинди

Ўткир Юсупов муваффақиятли операция қилинди

Ўзбекистон миллий жамоаси ва Эроннинг “Фулад” клуби дарвозабони Ўткир Юсупов бугун Австрияда муваффақиятли операция қилинди.
15:09 / 15.10.2025
Хитойдан Тошкентга 202 та янги электробус келтирилди

Хитойдан Тошкентга 202 та янги электробус келтирилди

Пойтахтда “Тошшаҳартрансхизмат” ҳаракат таркибини янгилаш мақсадида ХХРдан келтирилган 202 дона янги электробусларни қабул қ…
16:39 / 14.10.2025
Шаҳрам Ғиёсов WBA камари учун жанг қилади

Шаҳрам Ғиёсов WBA камари учун жанг қилади

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ярим ўрта вазн тоифасида чемпионлик жангига буйруқ берди.
12:59 / 14.10.2025
Трамп Канада бош вазирини “президент” деб атади

Трамп Канада бош вазирини “президент” деб атади

АҚШ президенти Доналд Трамп 12 октябрь куни Канада бош вазири Марк Карнининг лавозимини чалкаштириб, уни “президент” деб ата…
12:36 / 14.10.2025
Франция собиқ президентининг жазони ўташ муддати 21 октябрдан бошланади

Франция собиқ президентининг жазони ўташ муддати 21 октябрдан бошланади

Аввалроқ, суд Николя Саркозини қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.
11:08 / 14.10.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!