Президент фармонида белгиланишича, Янги Тошкент ҳудудидан университетнинг замонавий кампусини барпо этиш учун зарур ҳудуд ажратилади. Қурилиш ишлари 2028 йилда якунланади.
Адлия вазирлиги буюртмачи билан биргаликда энг мақбул таклифларни танлаш асосида ТДЮУнинг замонавий кампусини лойиҳалаш ва қуриш жараёнига ҳамда уни молиялаштиришга халқаро молия институтлари, халқаро, регионал ва хорижий банкларнинг имтиёзли маблағларини ҳамда хорижий йирик қурувчи компанияларни жалб этади.
Университетнинг амалдаги биноси ўрнида Ўзбекистон ҳуқуқи тарихи музейи очилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!