«Челси» ҳужумчиси Ромелу Лукаку «Интер» билан шартнома имзолашдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш учун Миланга келди.
«Интер»га қайтганимдан жуда хурсандман», – деди Лукаку Италияга келгач, журналист Николо Шкира ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтиш мумкин, Лукаку 2021 йилнинг ёзида «Челси» футболчисига айланган эди.
Бельгиялик ҳужумчи ўтган мавсум «Челси» сафида барча турнирлар доирасида 44 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди.
Лукакунинг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар тузилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!