$
12741.02 UZS
-16.92
134.38 UZS
-0.68
14062.26 UZS
-63.33
24° Кечаси 15°

Қандли диабети бор инсонларга спорт билан шуғулланиш мумкинми?

15:01 / 06.07.2024

Спорт билан шуғулланиш қонда қанд миқдорини меъёрлаштириб, умумий саломатликни яхшилашга ёрдам беради. Аммо ҳар қандай жисмоний машқларни бошлашдан аввал, албатта, шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Чунки спорт тури ва унинг интенсивлиги ҳар бир бемор учун индивидуал танланиши лозим.

Диабетга чалинганлар учун бир неча спорт тури тавсия этилиб, уларнинг ҳар бири турли даражада фойдали. Айниқса, пиёда юриш улар орасида энг оммабоп ва қулайидир.

Жумладан, кунига 30 дақиқа яёв ҳаракатланиш қонда қанд миқдорини пасайтириб, юрак фаолиятини яхшилайди. Энг муҳими, бу машғулот барча ёшдаги инсонлар учун мос келади.

Югуриш ва велосипед ҳайдаш ҳам қандли диабетга чалинган беморлар учун фойдали. Сабаби бу машқлар юрак фаолиятини мустаҳкамлаш ва ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам беради. Аммо ушбу машғулотлар юқори интенсивликка эга бўлгани боис, шифокор билан маслаҳатлашиш ва аста-секинлик билан бошлаш мақсадга мувофиқ.

Шунингдек, сузиш ҳам ушбу беморлар учун айни муддао. Чунки у бўғимлар учун ёқимли машғулот ҳисобланиб, юрак-қон томир тизими фаолиятини мустаҳкамлайди. Шу билан бирга, мазкур спорт тури тананинг барча мушакларини ҳаракатга келтириб, организмнинг умумий фаоллигини оширади.

Йога ҳам диабет билан оғриётганлар учун фойдали машғулот. Сабаби у стрессни камайтириб, мушакларни мустаҳкамлайди. Қолаверса, ушбу спорт тури нафас олишни яхшилаб, ортиқча асабийликни кетказади. Бу эса қонда қанд миқдорининг барқарор бўлишини таъминлайди.

Албатта спорт билан шуғулланишда бир нечта муҳим жиҳатларга эътибор қаратиш зарур.

Биринчидан, жисмоний фаоллик пайти ва ундан кейин қонда қанд миқдорини текшириб бориш лозим. Сабаби бу — гипогликемия ҳолатларининг олдини олиш учун муҳим.

Иккинчидан, жисмоний машқлардан аввал ва кейин етарли миқдорда сув ичиш керак. Учинчидан, жисмоний машқларни доимий ва бир хил вақтда бажариш мақсадга мувофиқ.

Қонда қанд миқдорининг ўзгарувчанлиги, гипергликемия (юқори қанд миқдори) ёки гипогликемия (қанд миқдорининг пастлаши) ҳолатлари, инсулин ёки бошқа дори воситаларини қабул қилиш пайти, шунингдек, юқори қон босими, юрак касалликлари, вирусли инфекциялар ва ўпка хасталиклари хуруж қилганда бу беморлар спорт билан шуғулланиши мумкин эмас.


Лайфстайл


														
														Иглу нима?

Иглу нима?

Иглу – қор ва муздан қурилган анъанавий яшаш жойи, асосан Инуит халқлари томонидан Шимолий Америкада ишлатилади.
11:33 / 05.10.2024

														
														YouTube аккаунтларни блоклаб қўйди. Нега?

YouTube аккаунтларни блоклаб қўйди. Нега?

Аккаунтлар билан боғлиқ муаммолар ҳақида дунё бўйлаб турли мамлакат фойдаланувчилари маълум қилинди.
11:03 / 05.10.2024

														
														Энг яхши дори бу…

Энг яхши дори бу…

Қадим замонда ошқозони касал бир этикдўзни табиб узоқ даволабди. Дорилар таъсир қилмай, беморнинг аҳволи яхшиланмабди.
12:27 / 04.10.2024

														
														Нима учун кўз қовоқлари шишади?

Нима учун кўз қовоқлари шишади?

Агар танада қовоқ билан кечадиган ички касалликлар бўлмаса, бу ҳолат уйқу ва ором билан бевосита боғлиқ бўлиши мумкин.
12:23 / 04.10.2024

														
														Билл Гейтс сунъий интеллект олдидаги асосий учта қўрқувини айтди

Билл Гейтс сунъий интеллект олдидаги асосий учта қўрқувини айтди

Business Insider нашри Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг эътиборга муҳтож бўлган учта асосий муаммони аниқл…
12:08 / 04.10.2024

														
														2024 йил сентябрь ойида Ўзбекистонда энг арзон ва энг қиммат ош қаерда сотилгани айтилди

2024 йил сентябрь ойида Ўзбекистонда энг арзон ва энг қиммат ош қаерда сотилгани айтилди

Нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нар…
11:45 / 04.10.2024

														
														АҚШда AirPods қулоқчинлари ўғирланган Феррариъни топишга ёрдам берди

АҚШда AirPods қулоқчинлари ўғирланган Феррариъни топишга ёрдам берди

Apple Insider маълум қилишича, АҚШ полицияси ўғирлаб кетилган 575 минг долларлик Ferrari 2023ъни топди, уларга автомобиль эг…
11:40 / 04.10.2024

														
														Мамонтлар аллергия сабаб йўқ бўлиб кетган — олимлар

Мамонтлар аллергия сабаб йўқ бўлиб кетган — олимлар

Халқаро олимлар жамоаси Сибир мамонтининг тўқималарини таҳлил қилишди ва улар аллергия сабаб қирилиб кетгани ҳақидаги фаразн…
14:45 / 03.10.2024

														
														Мушуклар ҳақида қизиқарли фактлар

Мушуклар ҳақида қизиқарли фактлар

Мушукларни энг биринчи қўлга ўргатган қадимги мисрликлар ҳисобланади.
12:34 / 03.10.2024

														
														Наманганда қадимий ашёлар топилди

Наманганда қадимий ашёлар топилди

Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, вилоятдаги 100 гектарга яқин қисми бутун сақланган Ахсикент ёд…
10:39 / 03.10.2024

Бу ҳам қизиқ

Туркияда эркак икки аёлни ўлдирди ва ўз жонига қасд қилди

Туркияда эркак икки аёлни ўлдирди ва ўз жонига қасд қилди

Туркияда эркак икки аёлни ўлдирган ва шундан сўнг ўз жонига қасд қилган.
11:54 / 05.10.2024
Элдор Шомуродов “Рома” билан шартномасини узайтиради

Элдор Шомуродов “Рома” билан шартномасини узайтиради

Ҳужумчининг ҳозирги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача амал қилади.
12:05 / 05.10.2024
Олмазор туманидаги хусусий мактабда ўқитувчилар ўқувчини калтаклади

Олмазор туманидаги хусусий мактабда ўқитувчилар ўқувчини калтаклади

Тошкентдаги хусусий мактабларнинг бирида ўқитувчилар 9-синф ўқувчисини калтаклади. Ҳолат юзасидан иш материаллари Жиноят ишл…
14:53 / 04.10.2024
Тожикистон бош вазири республиканинг Россиядаги фуқароларидан хавотирда

Тожикистон бош вазири республиканинг Россиядаги фуқароларидан хавотирда

Бундай баёнот Душанбедаги икки мамлакат ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилишида эълон қилинди.
22:29 / 04.10.2024
Босния ва Герсеговинада сув тошқини оқибатида 14 киши ҳалок бўлган

Босния ва Герсеговинада сув тошқини оқибатида 14 киши ҳалок бўлган

Йўқолганларнинг кўплиги туфайли қурбонлар сони кўпайиши мумкин.
20:17 / 04.10.2024
Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди

Давлат раҳбарлари минтақада юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
12:17 / 05.10.2024
Исроил армияси Ливандаги масжидга ҳужум қилди

Исроил армияси Ливандаги масжидга ҳужум қилди

Исроил армияси масжиддан “Ҳизбуллоҳ” қароргоҳи сифатида фойдаланилганини даъво қилмоқда.
18:10 / 05.10.2024
Энди чиқиндидан қарзингиз бўлса, “свет” учун пул тўлолмайсиз

Энди чиқиндидан қарзингиз бўлса, “свет” учун пул тўлолмайсиз

Энди қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича кўрсатилган хизматлардан қарзингиз бўлса, “свет” учун пул тўлолмайсиз.
15:51 / 05.10.2024
5 октябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

5 октябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, в…
22:42 / 04.10.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!