Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда Россия Федерациясининг 6 та ҳудудида жойлашган 10 нафар болани ватанга қайтариш бўйича ишлар бошланган эди.
Ўрганишлар жараёнида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ва Ташқи ишлар вазирлиги консуллик муассасалари кўмагида яна 5 нафар бола ота-она қарамоғидан маҳрум бўлгани аниқланган.
Кеча, 15 декабрь тонгида жами 15 нафар болалар Ўзбекистонга қайтарилган.
Ўз оилаларига қайтарилишига қадар болаларнинг 10 нафари Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига, қолган 5 нафари эса вақтинчалик Тошкент шаҳридаги болалар уйига жойлаштирилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!