Россияда Ўзбекистон фуқаролари ЙТҲга учради. Ҳодиса оқибатида қурбонлар бор.
Ўзбекистон фуқаролари иштирокидаги ЙТҲ 10 ноябрь куни соат 4:00 ларда Пенза вилоятидаги М-5 федерал трассанинг 738-километрида содир бўлган. Бунинг оқибатида уч киши воқеа жойида ҳалок бўлган. Икки нафар шахс эса шифохонага ётқизилган.
Пенза вилояти давлат транспорт инспекцияси маълумотида келтирилишича, ЙТҲ “КамАЗ” юк машинаси ва Cobalt автомобили иштирокида содир бўлган. 1996 йилда туғилган Cobalt ҳайдовчиси ҳамда 1980 ва 1965 йилда туғилган икки йўловчи эркак воқеа жойида ҳалок бўлган. 1995 йилда туғилган аёл йўловчи ва яна бир эркак йўловчи шифохонага ётқизилган.
Ҳалок бўлганларнинг бир нафари Ўзбекистон фуқароси, қолган икки нафар шахснинг Ўзбекистон фуқаролигига мансублиги аниқланмоқда.
Аниқланишича, турли тан жароҳатлари билан шифохонага жойлаштирилган икки киши ҳам Ўзбекистон фуқароси бўлиб, уларга Пенза вилояти Кузнетск туманлараро шифохонасида ёрдам кўсатилмоқда.
Ушбу ҳолат Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олинган. Шунингдек, тегишли мувофиқлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Маҳаллий масъул ваколатли органлар билан ҳалок бўлганларни ватанга қайтариш, шунингдек жабрланганлар тиббий муолажа кўрсатилиши Бош консулхона ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари ўз назоратига олган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!