Тармоқларда Россияда ўзбекистонлик мигрант “ОМОН” кучлари томонидан калтаклаб ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия томонига расмий нота юборилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида Ўзбекистон фуқаросининг вафоти билан боғлиқ ҳолат Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлиги томонидан назоратга олинган.
Бош консулхона марҳумнинг яқинлари билан доимий алоқада бўлиб, уларга зарур консуллик ва амалий ёрдам кўрсатмоқда. Шунингдек, фуқаронинг жасадини Ўзбекистонга қайтариш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.
Мазкур ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Хабаровск ўлкаси прокуратураси, Тергов бошқармаси ҳамда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг ҳудудий ваколатхонасига ноталар юборилиб, воқеани ҳар томонлама, холис ва қонуний тартибда ўрганиш сўралган.
Ҳозирча фуқаронинг вафот этиш сабаблари бўйича расман тасдиқланган маълумот мавжуд эмас. Тегишли идоралардан аниқ маълумотлар келиб тушиши билан жамоатчиликка қўшимча ахборот берилиши маълум қилинди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!