1 январга ўтар кечаси Швейсариянинг Вале кантонидаги Кран-Монтана тоғ-чанғи курортида жойлашган барда юз берган портлаш ва ёнғин юз берди. 40 га яқин одам ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Портлаш маҳаллий вақт билан соат 01:30 атрофида 100 дан ортиқ киши Янги йилни нишонлаётган Le Constellation барида содир бўлган.
Reuters Швейсария полицияси маълумотларига таяниб, 40 га яқин киши ҳалок бўлгани, камида 115 киши жароҳатланганини маълум қилди. Бироқ ёнғин юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида Швейсария полицияси вакиллари аниқ рақамларни келтирмасдан, гап бир неча ўнлаб қурбонлар ҳақида кетаётганини айтиш билан чекланган.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан ҳамдардлик билдириб, жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқлигини таъкидлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!