Walt Disney болалар махфийлигини ҳимоя қилишга доир қонунларни бузганликда айбланиб, 10 миллион доллар миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлигига таяниб, “Тҳе New York Post” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Disney Worldwide Services Inc. ва Disney Entertainment Operations LLC компаниялари билан боғлиқ иш юзасидан федерал суд қарори қабул қилинган. Ушбу қарорга кўра, Диснейъга YouTube платформасида болаларнинг онлайн махфийлигини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни бузган ҳолда фаолият юритиш тақиқланади.
Шунингдек, суд қарорига биноан, Disney келгусида ЁуТубеъда болалар махфийлигини ҳимоя қилиш қонунларига риоя этилишини таъминлашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқиши лозим.
Маълумот учун, мазкур қонун 13 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган веб-сайтлар, иловалар ва бошқа онлайн хизматлар томонидан қандай шахсий маълумотлар тўпланаётгани ҳақида ота-оналарни хабардор қилишни ҳамда бундай маълумотларни йиғиш учун ота-оналарнинг тасдиқланган розилигини олишни мажбурий этиб белгилайди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!