“Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари кўмагида Россияда қийин молиявий аҳволда қолган ўзбекистонлик аёл оиласи бағрига қайтарилди”, – деб хабар қилмоқда “Дунё” АА.
Челябинск вилояти Киштим туманида жойлашган “Русские пряники” корхонасида вақтинча ишлаш учун борган С.А. Бош консулхона дипломатлари билан учрашув чоғида моддий томондан қийин аҳволда қолганлиги сабабли доимий яшаш манзилига етиб олиши учун амалий ёрдам сўраган.
С.А. ўтказилган суҳбат давомида маълум бўлишича, у шу йил май ойида ташкиллаштирилган тартибда мазкур корхонага ишга келган. Унинг Челябинск вилоятига етиб келгунига қадар йўл харажатлари, ётоқхона ва бошқа кўринишдаги тўловлар иш берувчи томонидан амалга оширилган.
У вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсат берувчи патентни расмийлаштириш мақсадида уч маротаба имтиҳон топширган. Аммо рус тилини билиш даражасини берувчи сертификатни расмийлаштира олмаганлиги сабабли Россияда ноқонуний ҳуқуқий мақомда қолган.
С.А. Ўзбекистонга қайтариш учун Екатеринбург шаҳрига олиб келиниб, вақтинча бошпана билан таъминланган. Шундан сўнг, Ўзбекистон дипломатлари ва фаол ватандошлар кўмагида унга “Екатеринбург-Тошкент” авиарейсига чипта харид қилиб берилган.
С.А. 19 июль куни “Екатеринбург-Тошкент” йўналиши бўйича самолётда Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари томонидан доимий яшаш манзилига кузатилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!