Ижтимоий тармоқларида тарқалган 18 ёшли бола машинада жарликка қулаб вафот этганлиги ҳақидаги хабар Фарғона вилоят ИИБ томонидан ўрганилди.
Маълум қилинишича, 2025 йил 21 июль куни Сўх тумани, “Ленбур” маҳалласида яшовчи вояга етмаган 2007 йилда туғилган С.С. Nexia-3 русумли автомашинани Сўх-Риштон автомобиль йўлининг, Қирғизистон Республикаси Баткен вилояти Бужай айили ҳудудида бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиши натижасида жарликка ағдарилиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Натижада ҳайдовчи С.С. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
“Ҳурматли фуқаролар вояга етмаган ва тажрибасиз фарзандларингизга автомобиль калитини ишониб топширманг. Огоҳ бўлинг!”, – дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!