Маълумотларга кўра, Исроил Ғазо сектори марказида қуруқлик ва ҳаводан янги амалиёт бошлаган. Исроил фаластинликлардан Ғазонинг марказий ҳудудларини тарк этишни талаб қилмоқда. Бунгача у ерда ҳарбий ҳаракатлар олиб борилмаганди.
Исроил қўшинлари Ғазо секторининг марказий қисмидаги Дайр-ал-Балаҳ шаҳрида – 20 ойдан ортиқ ҳарбий ҳаракатлар олиб борилмаган ҳудудда қуруқлик ва ҳаво орқали янги амалиёт бошлаган.
Бу тинч аҳоли, жумладан, деярли икки йилдан бери давом этаётган можаро туфайли илгари ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлганлар орасида кўчишнинг янги тўлқинини келтириб чиқарган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!