Самарқанд вилоятидаги аксарият автобусларга видеорегистратор ускуналари ўрнатилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, энди улар йўллардаги қоидабузарликлар видеосини тизимга жойлаштиради.
Вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Ш.Бойхўрозов:
- Афсуски, бугун йўлларда ҳаракатни тартибга солишда аксарият ҳолларда фақат жарима, яъни жазо қўллаш усули иш бермоқда.
Мисол учун, бекатларда тўхташ мумкин бўлмагани ҳолда айрим ҳайдовчилар бу қоидага амал қилмасдан жамоат транспортига халал беряпти. Шу сабабли бугун шаҳарда йўловчи ташиш билан шуғулланадиган аксарият автобусларга видеорегистратор ускуналари ўрнатилди. Энди улар нафақат ўзларига халал берган, балки йўллардаги бошқа қоидабузарликлар видеосини тизимга жойлаштиришлари мумкин.
Айтиш мумкинки, йўл ҳаракати қоидаларини бузаётганларга чора кўриш, бунда жамоат транспорти ҳайдовчиларини рағбатлантириш билан боғлиқ бу усул ижобий натижа беряпти.
Аслида бу масала кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланиши керак. Токи, йўл ҳаракати қоидаларга амал қилиш жаримага учрамаслик учунгина эмас, аксинча, онгли тарзда амалга ошиши зарур.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!