Самарқандда ота ўзининг 3 нафар вояга етмаган фарзандини ошхона пичоғи билан қасддан ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Самарқандда 36 ёшли эркак Исроил давлатида ишлаб келаётган турмуш ўртоғи билан телефон орқали келиб чиққан ўзаро келишмовчилиги натижасида жаҳл қилиб, ундан ўч олиш мақсадида 3 нафар вояга етмаган фарзандини (2 қиз ва 1 ўғил) ошхона пичоғи билан қасддан ўлдирди.
Шундан сўнг, у ушбу ошхона пичоғи билан танасининг чап кўкрак соҳасига бир маротаба уриб, ўзига тан жароҳати етказган.
Ҳозирда у шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!