$
12844.21 UZS
-11.72
127.35 UZS
-0.81
13508.26 UZS
-62.46
15° Кечаси

Самарқандда порачи «уддабурон»лар қўлга олинди

13:00 / 07.01.2024

Хабар берилишича, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Самарқанд давлат университети Математика факультети тютори вазифасида ишловчи, 1975 й.т. T.A. вилоят Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг мансабдор шахслари билан жиноий тил бириктириб, маҳаллий фуқароларнинг меҳнат фаолиятларига 20 йиллик иш стажи қўшиб, нафақага чиқариб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 3 000 АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинган.

Шунингдек, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаменти вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган фаол тадбирда Самарқанд шаҳрида яшовчи, Самарқанд туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи X.Э. ва Паст Дарғом туманида яшовчи, Самарқанд туманидаги маҳаллаларнинг бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи Б.В.лар жиноий тил бириктирган ҳолда тумандаги маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи «Сиёб» канали бўйида жойлашган, ҳокимлик захирасидаги 3,5 сотих бўш ер майдонини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.12.2021 йилдаги ПФ-29-сонли Фармонига асосан ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш баҳонасида аукционга чиқариб, ютиб бериш ва туман ҳокимлигида ишловчи танишлари орқали кадастр ҳужжатларини қонуний расмийлаштириб бериш эвазига маҳаллий фуқародан 1 300 АҚШ долларини талаб қилиб, олдиндан 1 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни бўнак сифатида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Худди шундай ўтказилган тезкор тадбирларнинг бирида Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида яшовчи, 1994-й.т. Ў.М. Навоий кон-металлургия комбинатида ишловчи яқин танишларининг имконияти орқали маҳаллий фуқарони комбинатга қарашли «Маржонбулоқ» ва «Зарафшон» олтин конларидан бирига ишга киритишга ёрдам беришини айтиб, ундан 2 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилиб, олаётган вақтида ушланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов-текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.


Бу ҳам қизиқ

Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади

Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 21 ноябрдаги тегишли қарорлари билан Ўзбекистон Респуб…
17:23 / 21.11.2024
Эртага Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Эртага Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ ахборот хизмати хабар берди.
22:39 / 21.11.2024
Зеленский: “Путин урушни кенгайтириш йўлидаги иккинчи қадамни қўйди”

Зеленский: “Путин урушни кенгайтириш йўлидаги иккинчи қадамни қўйди”

Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг баллистик ракета билан ҳужумига муносабат билдирди.
10:55 / 22.11.2024
Қобул Дусовга 1 йиллик уй қамоқ жазоси тайинланди

Қобул Дусовга 1 йиллик уй қамоқ жазоси тайинланди

Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
17:39 / 22.11.2024
Бугун Тошкентда шахмат бўйича “Президент кубоги 2024” турнири бошланади

Бугун Тошкентда шахмат бўйича “Президент кубоги 2024” турнири бошланади

Тошкентда 21-30 ноябрь кунлари дунёнинг энг кучли шахматчилари жам бўлади. Боиси ушбу саналарда шахмат бўйича учинчи бор Хал…
09:40 / 21.11.2024
Хоразм вилоятини ривожлантириш бўйича режалар кўриб чиқилди

Хоразм вилоятини ривожлантириш бўйича режалар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари юзаси…
20:30 / 22.11.2024
Газ харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилди

Газ харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилди

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан аҳоли истеъмолчиларининг табиий газ сарфи ва харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи “…
14:24 / 21.11.2024
Тошкентда ногиронлиги бор фуқаролар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди

Тошкентда ногиронлиги бор фуқаролар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди

Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
12:43 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди

Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, хусусан, театрларнинг жамият маданий ҳаё…
19:21 / 22.11.2024
Байден Нетаняхуни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерни “даҳшатли” деб атади

Байден Нетаняхуни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерни “даҳшатли” деб атади

Кеча, 21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Нетаняху ва Галантни Ғазо секторидаги ҳарбий жиноятлари учун ҳибсга олиш тўғрисида …
09:38 / 22.11.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!