5 май куни соат 11:13 да Самарқанд шаҳар Буюк Ипак йўли кўчасида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлгани ҳақида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушди.
Шунга кўра, 5 та қутқарув бўлинмаси соат 11:18 да ҳодиса жойига етиб борган. Ёнғин 11:30 да ўраб олинган ва 11:50 да тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!