“Фахрийлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасига кўра, муайян соҳа ёки касбда узоқ йиллар давомида виждонан ва намунавий меҳнат қилган, давлат ҳамда жамият эътирофига сазовор бўлган фуқароларга “фахрий” мақоми берилиши белгиланган.
Мазкур мақомга эга шахсларга бир қатор ижтимоий имтиёзлар тақдим этилади. Жумладан:
— санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларида бепул даволаниш,
— уй-жой коммунал хизматлари учун компенсация олиш,
— солиқ ва пенсия бўйича имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
Шунингдек, фахрийларнинг амбулатор даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиши, маданият ва кўнгилочар муассасалар, жумладан спорт объектлари, театрлар ва музейларнинг пулли хизматларидан чегирмалар асосида фойдаланиши ҳам назарда тутилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!