Сурхондарё вилояти Ангор туманида фаолият юритувчи фермер хўжалиги раҳбари хўжаликка тегишли 7,7 гектар ер майдонини фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 800 миллион сўм талаб қилгани аниқланди.
Маълум қилинишича, у ушбу маблағнинг 520 миллион сўмини олдиндан олган.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фермер қолган 280 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!