Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров бугун Польшанинг Варшава шаҳрида старт оладиган халқаро турнирда иштирок этади.
5–10 май кунлари ўтказиладиган “Grand Chess Tour” доирасидаги “Super Rapid & Blitz” мусобақасида жаҳоннинг кучли 10 нафар гроссмейстери ғолиблик учун баҳс олиб боради.
Турнирда Ўзбекистон шарафини Жавоҳир Синдоров ҳимоя қилади.
Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 200 000 АҚШ долларини ташкил этади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!