Ўзбекистонда 086-шаклдаги тиббий маълумотномани эндиликда my.gov.uz портали орқали онлайн юклаб олиш мумкин бўлди.
Бунинг учун фойдаланувчи “Соғлиқни сақлаш” бўлимига кириб, “086-шаклдаги тиббий маълумотномани олиш” хизматини танлаши керак. Ҳужжат фақат тегишли тиббиёт муассасасида шифокор кўригидан ўтилгандан сўнг шакллантирилади.
Хизмат бепул бўлиб, қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.
Илгари ушбу маълумотномани олиш учун фуқаролар тиббиёт муассасасига қайта бориб, навбат кутишга мажбур эди. Эндиликда жараён тўлиқ рақамлаштирилди.
Мазкур маълумотнома абитуриентлар, ишга кирувчилар, спортчилар, судьялик лавозимига номзодлар ҳамда ижтимоий муассасаларга йўлланма олувчилар учун расмийлаштирилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!