$
12707.95 UZS
57.69
140.95 UZS
-1.01
14099.47 UZS
115.87
35° Кечаси 21°

Самолётда спиртли ичимлик ичиш юракка 2 баробар зарарми?

16:34 / 05.06.2024

Германияда айнан шу мавзу юзасидан тадқиқот олиб борган олимлар самолётда алкоголь ва кабинадаги босимнинг комбинацияси ухлаб ётган йўловчиларнинг юракларига зўриқиш келтириши мумкинлигини аниқлади.

Улар, одатда, парвоз пайтида кузатиладиган паст ҳаво босимида спиртли ичимликларни истеъмол қилгандан кейин ухлаб қолса, қондаги кислород даражаси пасайиб, юрак уриши тезлашишини айтди, ҳатто соғлом ва ёш бўлганларда ҳам.

“Биз таъсир шунчалик кучли эканлигини кўриб ҳайрон қолдик. Илтимос, самолётда бўлганингизда спиртли ичимликларни ичманг”, – деди Тадқиқот ҳаммуаллифи доктор Эва-Мария Элменхорст.

“Thorah” журналида тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, юрак муаммолари бўлган йўловчиларда кабина босимининг пасайиши туфайли симптомларнинг кучайиш хавфи ортади. Бортда тез-тез истеъмол қилинадиган спиртли ичимликлар ҳам худди шундай таъсирга эга.

Германиядаги Аэрокосмик тиббиёт институти олимлари ҳам шундай фикрда: “Самолётда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш соғлигида муаммоси борлар учун хавф ҳисобланади, уни осонгина олдини олиш мумкин – самолётда алкоголли ичимликларни чеклаш керак”, – деди.

Тадқиқот учун спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ва уйқунинг таъсирини хипобарик (ҳаво босими паст бўлган) муҳитда синаб кўрилди. Улар 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган 48 кишини икки кеча давомида икки хил муҳитда – уйқу лабораториясида ва баландлик камерасида кузатишди. Иштирокчилар ётишдан олдин спиртли ичимликлар истеъмол қилди. Ёш, соғлом одамлар учиш пайтида ичишдан юракларига жиддий зарар етказмасликлари мумкин бўлсада, доктор Элменхорст кислород билан тўйинганликнинг пасайиши ва юрак уриш тезлигининг ошиши олдиндан мавжуд касалликларни янада кучайтириши мумкинлигини таъкидлади.

“Уйқу пайтида кислород билан тўйинганлик жуда паст даражага тушди. Шунинг учун, ҳатто кимдир соғлом бўлса ҳам, спиртли ичимликларни истеъмол қилмасликни тавсия қиламан”, – дейди доктор Элменхорст


Лайфстайл


														
														Шаҳзода Муҳаммедова Ўзбекистондан кетди. Сабаби…

Шаҳзода Муҳаммедова Ўзбекистондан кетди. Сабаби…

Шаҳзода Муҳаммедова боғчада қизи билан бўлган воқеадан кейин Ўзбекистондан кўчиб кетди.
15:58 / 07.09.2024

														
														Журналист дарахтни қучоқлаб рекорд қўйди

Журналист дарахтни қучоқлаб рекорд қўйди

Ганалик 23 ёшли журналист Абдул Ҳаким Авал 24 соат-у 21 дақиқа давомида дарахтни қучоқлаб турган.
15:05 / 07.09.2024

														
														Рамзес II нинг бронза қиличи топилди

Рамзес II нинг бронза қиличи топилди

Миср Туризм ва қадимий ашёлар вазирлиги Ал-Буҳайра провинциясида археологларнинг олиб борган қазишмалари пайтида фиръавн Рам…
14:34 / 07.09.2024

														
														Селена Гомез миллиардерлар рўйхатига кирди

Селена Гомез миллиардерлар рўйхатига кирди

32 ёшли актриса ва қўшиқчи 1,3 миллиард долларлик бойлик тўплаган.
11:50 / 07.09.2024

														
														Ошхона маликалари учун фойдали маслаҳатлар

Ошхона маликалари учун фойдали маслаҳатлар

Сабзавотли салатни янада тўйимли қилиш учун, унга озроқ қайнатилган картошка қўшинг.
17:46 / 06.09.2024

														
														Эрталаб ёки кечқурун: қачон машқ қилган афзал?

Эрталаб ёки кечқурун: қачон машқ қилган афзал?

Эрталаб машқ қилиш териости ёғларини ёқмоқчи бўлганлар учун айни муддао.
14:20 / 06.09.2024

														
														Организмда фосфор моддасининг вазифаси нима?

Организмда фосфор моддасининг вазифаси нима?

Фосфорли бирикмалар ферментлар, оқсил ва ёғларнинг таркибига киради ҳамда ички аъзолар, мия фаолиятида иштирок этади.
12:18 / 06.09.2024

														
														Болага телефоннинг зарари қандай?

Болага телефоннинг зарари қандай?

Бош мия тўқималарининг зарарланиши болаларга телефоннинг асосий зарари ҳисобланади.
12:06 / 05.09.2024

														
														Германияда ишсизлар сони 2,8 миллионга етди

Германияда ишсизлар сони 2,8 миллионга етди

Агентликнинг статистик маълумотлари 14 август ҳолатига кўра жорий маълумотларга асосланади.
17:04 / 03.09.2024

														
														Ўзбекистонда 1 порция паловнинг ўртача нархи қанча?

Ўзбекистонда 1 порция паловнинг ўртача нархи қанча?

Қорақалпоғистон Республикаси – 25 300 сўм.
16:50 / 03.09.2024

Бу ҳам қизиқ

3 ёшли боланинг бош шаклини тўғрилаш мумкинми?

3 ёшли боланинг бош шаклини тўғрилаш мумкинми?

Афсуски, бу ёшда бошдаги ўзгаришларни тўғрилаш имкони йўқ.
11:19 / 07.09.2024
Туристик агентликлар томонидан ярим йилда 1,3 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилди

Туристик агентликлар томонидан ярим йилда 1,3 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилди

Мазкур соҳада энг катта улуш Тошкент шаҳрига тегишли бўлиб, 77,3 фоизни ташкил этган.
17:37 / 07.09.2024
Пенсия тайинлашда бир қанча ўзгаришлар киритилади

Пенсия тайинлашда бир қанча ўзгаришлар киритилади

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг матбуот хизмати хабар берди.
14:51 / 07.09.2024
Россияда мигрантларнинг фарзандларига мактабларни пуллик қилиш таклиф этилди

Россияда мигрантларнинг фарзандларига мактабларни пуллик қилиш таклиф этилди

Россия давлат Думаси Меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар ишлари бўйича қўмита раҳбари Ярослав Нилов мигрант фарзандлари учу…
15:48 / 07.09.2024
Ҳар йили 2 миллионга яқин киши вабони юқтириб олмоқда

Ҳар йили 2 миллионга яқин киши вабони юқтириб олмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вабо эпидемияси бўйича янги ҳисоботини эълон қилди.
16:59 / 07.09.2024
Олаф Шолц Ўзбекистон ва Қозоғистонга сафар қилади

Олаф Шолц Ўзбекистон ва Қозоғистонга сафар қилади

Германия канцлери Олаф Шолц 15−17 сентябрь кунлари Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюради, у, шунингдек, “Марказий Осиё —…
18:01 / 06.09.2024
Роналду расмий ўйинларда 900 та гол уриб, тарихга кирди

Роналду расмий ўйинларда 900 та гол уриб, тарихга кирди

Миллатлар лигаси биринчи тур учрашувида Португалия терма жамоаси Хорватияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
11:11 / 06.09.2024
Ошхона маликалари учун фойдали маслаҳатлар

Ошхона маликалари учун фойдали маслаҳатлар

Сабзавотли салатни янада тўйимли қилиш учун, унга озроқ қайнатилган картошка қўшинг.
17:46 / 06.09.2024
“Бизга узоқ масофага зарба берувчи қуроллар керак” – Зеленский

“Бизга узоқ масофага зарба берувчи қуроллар керак” – Зеленский

“Бизга узоқ масофали қуроллар нафақат Украинада, балки Россия ҳудудида ҳам керак”, – дея таъкидлаган Зеленский “Рамштейн” йи…
15:40 / 06.09.2024
Инсульт бўлмаслик учун

Инсульт бўлмаслик учун

Уйқудан олдин қон босимини туширадиган дори ичиб ётиш яхши эмас. Уйқу вақтида қон босими ўз-ўзидан пасаяди.
17:15 / 07.09.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!