$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Санъаткорлар “уйли бўлиш”ига Маданият вазирлиги муносабат билдирди

10:11 / 10.11.2023

Охирги кунларда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларга сиздирилиб, инсонлар томонидан қизғин муҳокама ва танқидларга сабаб бўлган “Санъаткорларга уй олиш ёки таъмирлаш учун субсидия ажратилиши” ҳақидаги хабарга Маданият вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Ушбу хабар Вазирлар Маҳкамасининг “Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун маданият ва санъат ходимларига субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор лойиҳаси асосида тарқалган.

Вазирлик изоҳида кимлар маданият ходимлари саналиши ва бу ҳуқуқдан кимлар фойдалана олиши тўлиқ кўрсатиб ўтилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуни 3-моддасида ўз касбий фаолиятини маданият ташкилотларида амалга оширувчи жисмоний шахс маданият ходими, касбий ёки нокасбий асосда (ҳаваскорлик асосида) маданий фаолиятнинг бир ёхуд бир неча йўналиши бўйича ижодий фаолият билан шуғулланувчи жисмоний шахс ижодкор саналади.

Маданият ва санъат соҳаси вакиллари, ижодкорлар, шунингдек, ушбу соҳада фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчи ва ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш “2022–2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”нинг 76-мақсадида белгиланган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги ПҚ–112-сон қарори 11-бандида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарори билан маҳаллий буджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ушбу ҳудудда узоқ йиллар самарали фаолият олиб борган маданият ва санъат соҳаси вакилларига ҳамда истеъдодли ёш ижодкорларга ипотека кредити асосида сотиб олинаётган уй-жой қийматининг 50 фоизи миқдорида, бироқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги
ПФ–33-сон Фармонига мувофиқ белгиланган уй-жой ҳисобланган қийматининг 50 фоизидан юқори бўлмаган миқдорда субсидия берилиши белгилаб қўйилган.

Бугунги кунда маданият ва санъат соҳасида 36 мингдан ортиқ ходимлар фаолият олиб боради. Улардан 850 нафардан зиёди олий таълим тизимида, 2500 нафари ўрта ва ўрта махсус таълим тизимида, 12 минг нафардан ортиқ ўқитувчилар болалар мусиқа ва санъат мактабларида, 9 минг нафардан кўпроқ мураббийлар маданият марказларида, 6 минг нафардан ортиқ ижодкорлар театр ва цирк соҳасида, 2 900 нафардан ортиқ санъаткор ва ижодкорлар концерт-томоша соҳасида меҳнат қилиб келаётгани, маълум қилинган.

Қолаверса, халқаро миқёсдаги кўрик-танловлар ва фестивалларда юқори ўринларни эгаллаб, Ватанимиз номини улуғлашга ҳамда маданият ва санъат соҳаси ривожига катта ҳисса қўшаётган маданият ва санъат соҳаси вакилларининг аксарияти узоқ йиллардан буён оилавий ётоқхоналарда ва ижара уйларда яшаб келишмоқда.

Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда иддао қилинаётганидек, маданият ва санъат соҳаси вакилларининг ҳаммаси ҳам бир хилда тўй-ҳашам, туғилган кун ва ёки бошқа тадбирларда хизмат кўрсатиш, қўшимча даромад топиш имкониятига эга эмас. Лекин шунга қарамай, улар ўз касбига меҳр қўйиб, фидойилик билан меҳнат қилмоқда, дейилади вазирлик муносабатида.

Шунингдек, фуқаролардан интернет сайтлари, ижтимоий тармоқ саҳифалари, расмий нашрлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш порталида маданият ва санъат соҳаси вакиллари шаъни ва қадр-қимматини камситиш ёки ёлғон, шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш каби ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаган ҳолда қонунчилик ҳужжатлари юзасидан асосланган таклиф ва мулоҳазалар билдириш сўралган.

Маданият ва санъат соҳаси ходимлари ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан қўриқланадиган шахсий дахлсизлик ҳуқуқларидан эркин фойдаланувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланиб, вазирлик ҳар доим очиқлик, шаффофлик ва сўз эркинлигини қўллаб-қувватлаб келгани баён қилинган.


Маданият


														
														Шайха Ал-Маясса иштирокида Қаторда «Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос» кўргазмаси очилди.

Шайха Ал-Маясса иштирокида Қаторда «Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос» кўргазмаси очилди.

Куни кеча Саида Мирзиёева Қатар Ислом санъати музейида ташкил этилган “Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос” кўргазмасининг очилиши…
11:38 / 03.09.2026

														
														Андижон туркий дунё маданияти марказига айланди

Андижон туркий дунё маданияти марказига айланди

Туркий халқларнинг асрлар давомида сақланиб келаётган дўстлиги ва ҳамжиҳатлиги муштарак тарих, тил, маданият ҳамда қадриятла…
08:14 / 26.06.2026

														
														Ўзбек санъати вакили Доно Бобохонова вафот этди

Ўзбек санъати вакили Доно Бобохонова вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли актриса Доно Бобохонова 80 ёшида вафот этди. У миллий саҳна санъати ривожига у…
15:16 / 15.04.2026

														
														Яна бир таом ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди

Яна бир таом ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди

Сумалак тайёрлаш ЮНЕСКО номоддий маданий мероснинг репрезентатив рўйхатига киритилди.
16:51 / 12.12.2025

														
														“Моддий манфаат ҳаётда ҳал қилувчи куч бўлиб қолди” – Озодбек Назарбеков

“Моддий манфаат ҳаётда ҳал қилувчи куч бўлиб қолди” – Озодбек Назарбеков

Бу ҳолат эса жамиятда илгари муқаддас саналган қариндошлик, ота-бола ёки ака-ука ўртасидаги муносабатларга ҳам таъсир кўрсат…
09:26 / 16.10.2025

														
														Ўзбекистонда нечта театр фаолият юритмоқда?

Ўзбекистонда нечта театр фаолият юритмоқда?

Статистика қўмитаси бу борадаги маълумотларни очиқлади
20:03 / 08.08.2025

														
														Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди

Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди

Мутасаддиларга лойиҳаларни сифатли бажариш ва тадбирларни юқори савияда ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилди
20:48 / 28.07.2025

														
														Шавкат Мирзиёев ўтовлар кўргазмасини кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев ўтовлар кўргазмасини кўздан кечирди

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
09:56 / 21.08.2024

														
														Ўзбекистоннинг янги миллий туризм бренди яратилади

Ўзбекистоннинг янги миллий туризм бренди яратилади

“Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чо…
11:52 / 23.07.2024

														
														Том Крузнинг учта никоҳи ва россиялик аёл билан шов-шувли муносабатлари ҳақида

Том Крузнинг учта никоҳи ва россиялик аёл билан шов-шувли муносабатлари ҳақида

2023 йилда 61 ёшли Том Круз 36 ёшли россиялик аёл “Ягона Россия” партиясининг собиқ депутати Ринат Хайровнинг қизи Элсина би…
11:24 / 07.07.2024

Бу ҳам қизиқ

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Nvidia компанияси асосчиси ва бош директори Женсен Хуанг атрофида шахсий ҳаёти ҳамда компания фаолиятига оид эҳтимолий хавфс…
10:13 / 14.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026
Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026
Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!