$
11987.16 UZS
13.68
₽
146.29 UZS
-0.3
€
13393.25 UZS
-43.39
31° Кечаси 18°

Андижон туркий дунё маданияти марказига айланди

08:14 / 26.06.2026

Туркий халқларнинг асрлар давомида сақланиб келаётган дўстлиги ва ҳамжиҳатлиги муштарак тарих, тил, маданият ҳамда қадриятлар билан чамбарчас боғлиқ. Бугунги глобаллашув даврида ҳам ушбу ришталар нафақат сақланиб қолмоқда, балки янги мазмун билан бойиб, янада мустаҳкамланиб бормоқда.

Андижоннинг 2026 йилда туркий дунёнинг маданият пойтахти деб эълон қилиниши нафақат вилоят, балки бутун Ўзбекистоннинг халқаро маданий майдондаги нуфузини оширишга хизмат қилмоқда. Мазкур нуфузли мақом доирасида ташкил этилаётган тадбирлар туркий халқлар ўртасидаги тарихий, маданий ва маънавий ришталарни янада мустаҳкамлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Хусусан, 25 июнь куни Фарғона вилоятидаги Ислом Каримов номидаги театр ва концерт саройида бўлиб ўтган “Водийдан Турон садоси” халқаро гала-концерти ана шундай йирик маданий тадбирлардан бири бўлди. Тадбир “Андижон – 2026 йилда туркий дунёнинг маданият пойтахти” дастурининг тантанали очилиш маросими доирасида ташкил этилди.

Гала-концертда Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Туркиядан ташриф буюрган санъаткорлар, фольклор жамоалари ҳамда рақс ансамбллари иштирок этиб, туркий халқларнинг бой маданий мероси, муштарак қадриятлари ва санъатдаги яқинлигини намоён этди.

ТУРКСОЙ Бош котиби ўринбосари Сайит Юсуф сўзга чиқиб, туркий халқларни бирлаштириб турувчи умумий тарих, тил ва маданият халқлар ўртасидаги дўстлик ҳамда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Унинг қайд этишича, бундай маданий лойиҳалар нафақат санъатни тарғиб қилади, балки қардош халқлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади.

Тадбир Ботир Эргашевнинг “Туркийлар” шеъри асосида саҳналаштирилган бадиий чиқиш билан бошланди. Шундан сўнг турли мамлакатлардан келган фольклор ва рақс жамоалари иштирокидаги мусиқий-хореографик композициялар томошабинларга байрамона кайфият улашди.

Ўзбек миллий санъатининг ёрқин намуналари билан бир қаторда, қардош давлатлар ижодкорларининг чиқишлари ҳам намойиш этилди. Қозоғистоннинг “Саукеле”, Туркманистоннинг “Мелегуш” ва “Кушдебти”, Туркиянинг “Халай” ҳамда “Карадениз” рақслари, шунингдек, турли давлатлар фольклор жамоаларининг чиқишлари томошабинларда катта таассурот қолдирди.

“Андижон – 2026” лойиҳаси нафақат маданий алмашинувни кенгайтириш, балки туризм салоҳиятини ошириш, ҳудуднинг халқаро имижини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистоннинг бой маданий меросини жаҳон миқёсида тарғиб этишда ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилади.


Маданият


														
														Шайха Ал-Маясса иштирокида Қаторда «Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос» кўргазмаси очилди.

Шайха Ал-Маясса иштирокида Қаторда «Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос» кўргазмаси очилди.

Куни кеча Саида Мирзиёева Қатар Ислом санъати музейида ташкил этилган “Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос” кўргазмасининг очилиши…
11:38 / 03.09.2026

														
														Андижон туркий дунё маданияти марказига айланди

Андижон туркий дунё маданияти марказига айланди

Туркий халқларнинг асрлар давомида сақланиб келаётган дўстлиги ва ҳамжиҳатлиги муштарак тарих, тил, маданият ҳамда қадриятла…
08:14 / 26.06.2026

														
														Ўзбек санъати вакили Доно Бобохонова вафот этди

Ўзбек санъати вакили Доно Бобохонова вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли актриса Доно Бобохонова 80 ёшида вафот этди. У миллий саҳна санъати ривожига у…
15:16 / 15.04.2026

														
														Яна бир таом ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди

Яна бир таом ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди

Сумалак тайёрлаш ЮНЕСКО номоддий маданий мероснинг репрезентатив рўйхатига киритилди.
16:51 / 12.12.2025

														
														“Моддий манфаат ҳаётда ҳал қилувчи куч бўлиб қолди” – Озодбек Назарбеков

“Моддий манфаат ҳаётда ҳал қилувчи куч бўлиб қолди” – Озодбек Назарбеков

Бу ҳолат эса жамиятда илгари муқаддас саналган қариндошлик, ота-бола ёки ака-ука ўртасидаги муносабатларга ҳам таъсир кўрсат…
09:26 / 16.10.2025

														
														Ўзбекистонда нечта театр фаолият юритмоқда?

Ўзбекистонда нечта театр фаолият юритмоқда?

Статистика қўмитаси бу борадаги маълумотларни очиқлади
20:03 / 08.08.2025

														
														Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди

Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди

Мутасаддиларга лойиҳаларни сифатли бажариш ва тадбирларни юқори савияда ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилди
20:48 / 28.07.2025

														
														Шавкат Мирзиёев ўтовлар кўргазмасини кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев ўтовлар кўргазмасини кўздан кечирди

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
09:56 / 21.08.2024

														
														Ўзбекистоннинг янги миллий туризм бренди яратилади

Ўзбекистоннинг янги миллий туризм бренди яратилади

“Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чо…
11:52 / 23.07.2024

														
														Том Крузнинг учта никоҳи ва россиялик аёл билан шов-шувли муносабатлари ҳақида

Том Крузнинг учта никоҳи ва россиялик аёл билан шов-шувли муносабатлари ҳақида

2023 йилда 61 ёшли Том Круз 36 ёшли россиялик аёл “Ягона Россия” партиясининг собиқ депутати Ринат Хайровнинг қизи Элсина би…
11:24 / 07.07.2024

Бу ҳам қизиқ

Тошкент аэропортида 1 млрд сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш ҳолатлари аниқланди

Тошкент аэропортида 1 млрд сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш ҳолатлари аниқланди

Тошкент халқаро аэропортида хориждан умумий қиймати 1 миллиард 20,6 миллион сўмлик заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш…
14:24 / 05.11.2026
Хотини ва 2,5 ёшли қизини ўлдирган эркак умрбод қамалди

Хотини ва 2,5 ёшли қизини ўлдирган эркак умрбод қамалди

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида хотинини ўлдириб, 2,5 ёшли қизига жинсий зўравонлик қилган ва унинг ҳам ҳаётига зомин бў…
08:53 / 06.11.2026
Тошкентда йўлни тўсиб, тўй сабабли ўйин-кулги қилган 8 киши 7 суткага қамалди

Тошкентда йўлни тўсиб, тўй сабабли ўйин-кулги қилган 8 киши 7 суткага қамалди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида автомобиль йўлини тўсиб, транспорт воситалари ҳаракатига халақит берган саккиз нафар фуқа…
11:06 / 05.11.2026
Польшада шаҳар марказида отишма содир бўлди

Польшада шаҳар марказида отишма содир бўлди

7 ноябрь куни Польшадаги Краков шаҳрининг Бош бозор майдонида отишма содир бўлди.
10:38 / 08.11.2026
Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, тоғли жойларда сел хавфи мавжуд

Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, тоғли жойларда сел хавфи мавжуд

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида куннинг и…
17:22 / 05.11.2026
ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, видеони Инстаграмъга жойлаган фуқаро 8 суткага қамалди

ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, видеони Инстаграмъга жойлаган фуқаро 8 суткага қамалди

Андижон вилоятининг Бўстон туманида йўл-патрул хизмати инспекторини ҳақорат қилиб, ҳолат акс этган видеони Инстаграмъга жойл…
15:40 / 04.11.2026
Тошкентда иситиш тизими 9 ноябрдан босқичма босқич ишга туширилади.

Тошкентда иситиш тизими 9 ноябрдан босқичма босқич ишга туширилади.

Тошкентда 9 ноябрдан мактаб, боғча, шифохона ва кўп квартирали уйларга иссиқлик бериш бошланади. Иситиш тизими босқичма-босқ…
08:55 / 07.11.2026
Сурхондарёда пиёз нархи 4,5 минг сўмгача ошди: вазирлик сабабларини маълум қилди

Сурхондарёда пиёз нархи 4,5 минг сўмгача ошди: вазирлик сабабларини маълум қилди

Сурхондарё вилояти бозорларида пиёзнинг бир килограмми 4–4,5 минг сўмдан сотилмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги нарх ошишига …
09:36 / 05.11.2026
Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида аҳолига ажратилган газ ва кўмир маҳсулотларини ўз вақтида ҳамда тўлиқ етказиб бериш устидан н…
14:32 / 06.11.2026
Вилоят наркология муассасаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича янги дастур ишлаб чиқилади

Вилоят наркология муассасаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича янги дастур ишлаб чиқилади

Вилоят наркология муассасаси фаолияти ўрганилди. Ташрифдан кўзланган мақсад соҳадаги мавжуд ҳолатни жойида баҳолаш ва тизимд…
09:22 / 05.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!