Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳд бин Абдел Раҳмон ал-Жалажелнинг маълум қилишича, Ҳаж вақтида 1301 зиёратчи ҳалок бўлган. Уларнинг 83 фоизи тегишли визага эга эмас эди. Шунинг учун улар узоқ масофаларни қуёшдан пана ҳолда босиб ўтишга мажбур бўлдилар. Марҳумлар Маккада дафн этилади.
Бу ҳақда вазир “Ал-Ихбария” давлат телеканалида маълумот берди, дея хабар бермоқда “Коммерсант”.
95 нафар зиёратчи шифохоналарда даволанмоқда, уларнинг бир қисми Ар-Риёдга олиб кетилган.
Ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш жараёни чўзилиб кетган, чунки кўпчилигининг ёнида ҳужжатлари бўлмаган.
Қурбонларнинг 660 нафари мисрликлар бўлиб, уларнинг бор-йўғи 31 нафари мамлакатда бўлиб туриш ҳуқуқига эга бўлган. Миср зиёратчиларга ноқонуний равишда Саудия Арабистонига жўнашда ёрдам берган 16 та сайёҳлик агентлигини лицензиядан маҳрум қилган.
Шунингдек, ҳалок бўлганлар орасида 165 нафар индонезиялик, 98 нафар ҳиндистонлик ва ўнлаб Иордания, Тунис, Марокаш, Жазоир ва Малайзия фуқаролари бор. Бундан ташқари, етти нафар россиялик ва икки америкалик ҳам вафот этган. Кўпчилик ҳолатларда ўлим кучли жазирама фонида жисмоний чарчоқ ва сувсизланиш оқибатида юз берган.
“Бу йил ҳаж 14 июндан 19 июнгача давом этди. Унда 1,8 миллион киши қатнашди. Кундузи ҳаво ҳарорати 46-49 даража атрофида бўлди”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!