$
12844.21 UZS
-11.72
127.35 UZS
-0.81
13508.26 UZS
-62.46
15° Кечаси

Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази ташкил этилади

11:57 / 30.03.2024

“Ўзбекистон Республикасининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан:

• Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссияси тўғрисидаги низом;
• Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.

Эксперт комиссияси ишлаб чиқилган техник регламентларни, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш, шунингдек, амалдаги техник регламентларни бекор қилиш бўйича таклифлар ҳамда улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва (ёки) тегишли соҳада давлат сиёсатини юритувчи республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳузурида тузилади.

Техник регламент лойиҳасини ишлаб чиқувчи орган уни комиссияга юборади, комиссия аъзолари томонидан 15 календарь кун ичида таклифлар тақдим этилади. Тақдим этилган лойиҳа бўйича комиссия йиғилишида қарор қабул қилингандан сўнг қарор бир ҳафта ичида манфаатдор ташкилотларга юборилади.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Стандартлар институти тузилмасида Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази ташкил этилмоқда. Унинг вазифалари:

• ЖСТга аъзо давлатларни республикада халқаро стандартларга асосланмаган ёки улардан сезиларли даражада фарқ қиладиган янги техник регламентлар ишлаб чиқилаётганлиги тўғрисида ўз вақтида (ишлаб чиқиш босқичида) хабардор қилиш;
• ЖСТга аъзо давлатлар ахборот марказлари сўровларига жавоблар тақдим этиш;
• ЖСТга аъзо давлатларининг янги техник регламентларни ишлаб чиқиш бўйича хабарномалари бўйича фикр билдириш;
• ЖСТга аъзо давлатларнинг савдодаги техник тўсиқлар соҳасида режалаштирилган ёки қабул қилинган чоралари тўғрисидаги хабарномаларни республиканинг тегишли ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналари ва бошқа манфаатдор томонларга уларнинг сўровига кўра тақдим этиш.

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 26 мартдан кучга кирди.


Бу ҳам қизиқ

22 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

22 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 4-6, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.
22:47 / 21.11.2024
Тошкентда ногиронлиги бор фуқаролар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди

Тошкентда ногиронлиги бор фуқаролар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди

Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
12:43 / 21.11.2024
Қобул Дусовга 1 йиллик уй қамоқ жазоси тайинланди

Қобул Дусовга 1 йиллик уй қамоқ жазоси тайинланди

Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
17:39 / 22.11.2024
23 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

23 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 3-5, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.
23:34 / 22.11.2024
Газ харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилди

Газ харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилди

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан аҳоли истеъмолчиларининг табиий газ сарфи ва харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи “…
14:24 / 21.11.2024
Рақобат қўмитаси БФҚ рекламаси билан шуғулланаётганларни огоҳлантирди

Рақобат қўмитаси БФҚ рекламаси билан шуғулланаётганларни огоҳлантирди

Шу сабаб қўмита ушбу маҳсулотлар савдоси билан шуғулланаётганларни огоҳлантирди.
10:58 / 21.11.2024
Австралияда 16 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Австралияда 16 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Бу ҳақда мамлакат бош вазири Энтони Албанесе расмий веб-сайтида хабар берилган.
18:27 / 21.11.2024
Эртага Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Эртага Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ ахборот хизмати хабар берди.
22:39 / 21.11.2024
Янги Зеландия “Ҳизбуллоҳ”ни террорчи ташкилот сифатида тан олди

Янги Зеландия “Ҳизбуллоҳ”ни террорчи ташкилот сифатида тан олди

Янги Зеландия Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган Қуролли ва сиёсий гуруҳ “Ҳизбуллоҳ”ни террористик ташкилот деб белгилади.
09:31 / 21.11.2024
Зеленский: “Путин урушни кенгайтириш йўлидаги иккинчи қадамни қўйди”

Зеленский: “Путин урушни кенгайтириш йўлидаги иккинчи қадамни қўйди”

Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг баллистик ракета билан ҳужумига муносабат билдирди.
10:55 / 22.11.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!