Ижтимоий тармоқларда Қумқўрғон тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи сув ҳавзаси рангининг кескин ўзгаргани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси расмий изоҳ берди.
23 апрель куни Бойсун туманида кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида юзага келган сел оқимлари нефть сақланадиган сунъий омборларга зарар етказган бўлиши мумкин. Оқим Кофурун сойдан бошланиб, Бандихон тумани орқали Қумқўрғон туманигача етиб келган.
Сел давомида тоғ жинслари, табиий чўкиндилар ва турли аралашмалар сув таркибига қўшилиб, унинг ташқи кўринишида кескин ўзгаришлар юзага келган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги ҳодисанинг аниқ сабабларини очиқлади. Унга кўра, Хангаронсой соҳилида олиб борилган бурғулаш ишлари жараёнида чиқарилган нефть вақтинчалик тупроқ дамбаларида сақланган. Ушбу иншоотлар Eriell Group томонидан барпо этилган.
Кучли ёғингарчилик сабаб сув сатҳи кескин ошиб, дамбалардан сел сувлари ошиб ўтган. Натижада нефть аралашган сувлар аввал Бандихонсойга, сўнг Сурхондарё дарёсига қўшилган.
Ҳодисадан сўнг Eriell Group томонидан дамбалар қайта тиклангани ва нефть оқиши тўлиқ бартараф этилгани маълум қилинди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!