2026 йилда республикада менингококк инфекцияси билан боғлиқ ҳолатлар бироз ошгани қайд этилди. Шу муносабат билан 8 мингдан ортиқ вакцина харид қилиниб, беморлар билан алоқада бўлган минглаб фуқаролар эмлаш билан қамраб олинди. Тиббий қарши кўрсатмаси бор шахслар эса шифокорлар назоратида кимёвий профилактика олмоқда.
Жорий йилнинг 1-чорагида жами 174 та ҳолат аниқланган бўлиб, уларнинг 168 нафари 14 ёшгача бўлган болаларга тўғри келади. Ижобий томони — апрель ойида касаллик кўрсаткичлари мартга нисбатан 14 фоизга камайгани кузатилган.
Менингит бош ва орқа мия пардаларининг яллиғланиши бўлиб, тез ривожланиши ва оғир асоратлар қолдириши билан хавфли. Касалликнинг олдини олиш учун энг самарали чоралар сифатида эмланиш, гигиенага риоя қилиш ва аломатлар пайдо бўлиши билан дарҳол шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!