24-aпрел куни Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, аксарият ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.
Тошкент шаҳрида ҳаво қуруқ бўлади, ҳарорат кечаси 13–15°, кундузи 25–27° атрофида бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди, шамол кучайиб, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кундузи 27–32° гача кўтарилади.
Бухоро вилояти ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгарувчан, ҳарорат кундузи 27–32° атрофида бўлади.
Тошкент вилояти, Сирдарё вилояти, Жиззах вилояти ва Самарқанд вилоятида ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат кундузи 24–29° ни ташкил этади.
Қашқадарё вилояти ва Сурхондарё вилоятида ҳарорат 28–33° гача кўтарилади.
Андижон вилояти, Наманган вилояти ва Фарғона вилоятида кечаси ва эрталаб айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳарорат 22–27° бўлади
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши, туман тушиши мумкин. Шунингдек, сел-сув тошқинлари юзага келиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кундузи 12–17° атрофида бўлади.
Шамол асосан шарқдан эсади, айрим ҳудудларда тезлиги кучайиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!