24–26 апрель кунлари Ўзбекистон бўйича асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Бугун республика бўйлаб ҳаво ҳарорати 24–27 даража атрофида бўлиши, жанубий ва чўл ҳудудларда эса 29–32 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Дам олиш кунларида ҳам кўпчилик ҳудудларда ёғингарчилик кузатилмайди. Фақат 25 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси шимоли ва Фарғона водийсининг айрим жойларида, 26 апрель якшанба куни эса Тошкент вилоятида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
25 апрель куни кундузи ҳарорат 28–31 даражагача, айрим ҳудудларда 32–35 даражагача кўтарилади. Якшанба куни эса шимолий ҳудудларда ҳарорат бироз пасайиб, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида 20–23 даража, Бухоро вилояти ва Навоий вилоятида 25–28 даража атрофида бўлади.
Шунингдек, 24–26 апрель кунлари айрим ҳудудларда шамол тезлиги 15–20 м/с гача кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида дам олиш кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, фақат якшанба куни кечга яқин қисқа ёмғир эҳтимоли бор. Ҳарорат 25–30 даража атрофида сақланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!