Йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилиш тизимлари яна бир жиддий муаммони юзага чиқарди. Кузатув камералар орқали ўтказилган мониторинг натижасида 192 нафар шахс ҳайдовчилик гувоҳномасисиз ёки ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум этилган бўлса-да, транспорт воситасини бошқаргани аниқланди.
Энг кўп қоидабузарлик ҳолатлари Хоразм вилоятида — 60 та, Тошкент шаҳрида эса 40 та қайд этилган. Бу эса айрим ҳудудларда йўл ҳаракати маданияти ва назоратга бўлган эътибор етарли даражада эмаслигини кўрсатади.
Қоидабузарларга нисбатан чоралар ҳам қўлланилган. Хусусан, 32 та ҳолатда 50 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида (БҲМ), яна 31 та ҳолатда эса 5 баравар БҲМ миқдорида жарималар белгиланган.
Бундай ҳолатлар йўл ҳаракати хавфсизлигига жиддий таҳдид солишини таъкидлаб, барча ҳайдовчиларни қонун талабларига қатъий амал қилишга чақирмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!