24 апрель куни Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича судида Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анваржон Отахўжаевга нисбатан суд жараёни бошланиши кутилмоқда. Бу ҳақда, Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.
У Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бошқармаси томонидан 60 минг АҚШ доллари миқдорида пора олишда айбланмоқда.
Маълумотларга кўра, ҳимоя томони суд жараёнини Наманган ҳудудида ўтказишга эътироз билдирган. Шу сабабли иш Фарғона вилоятида кўриб чиқилиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Анваржон Отахўжаев 2025 йил 2-сентабр куни пора олишда гумонланиб қўлга олинган. Ҳимоя тарафининг таъкидлашича, у қўлга олиш вақтида воқеа жойида бўлмаган, балки шаҳарнинг бошқа ҳудудида учрашувда бўлган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!