Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар беришича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Р.О. (муқаддам судланган) ва М.Р. ноқонуний даромад орттириш мақсадида ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.Х.га 500 литр техник этил спиртини 45 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!