30 апрель куни Тошкент шаҳрида ўтказилган музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Андрей Бабиш Кенгайтирилган ҳамкорликни илгари суриш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар.
Шунингдек, икки давлат ўртасида иқтисодиёт, саноат, илмий-технологик ҳамкорлик, дипломатик кадрларни тайёрлаш каби қатор йўналишларда битимлар имзоланди. Метрология лабораториясини биргаликда лойиҳалаш ва ташкил этиш, ушбу соҳада илмий-инновацион ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда геология йўналишидаги алоқаларни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.
Бундан ташқари, электропоездларни етказиб бериш ва бошқа бир қатор муҳим соҳаларни қамраб олган икки томонлама ҳужжатлар ҳам имзоланди. Ушбу битимлар Ўзбекистон–Чехия ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!