$
12634.00 UZS
8.96
148.62 UZS
2.51
13710.42 UZS
23.61
40° Кечаси 24°

Шавкат Мирзиёев геология соҳасидаги ишлар ва инвестиция лойиҳалари ижроси билан танишди

22:14 / 09.07.2024

Президент Шавкат Мирзиёев 9 июль куни геология соҳасидаги ишлар ва инвестиция лойиҳалари ижроси билан танишди.

Мутасаддилар йил бошида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан ахборот берди.

Жумладан, ўтган 6 ойда қарийб 3 миллион тонна кўмир қазиб олинган.  “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятида механизациялашган ерости комплекслари тўлиқ ишга туширилиб, кўмир қазиб чиқариш бир кеча-кундузда 3,5 минг тоннага етказилган.

Иккинчи ярим йилликда яна 5 миллион тоннадан зиёд кўмир қазиб олиниши режалаштирилган. Шундан 1,8 миллион тонна иссиқлик электр станцияларига, 1 миллион тоннадан ортиғи аҳолига, 540 минг тонна ижтимоий муассасаларга етказиб берилади, 1,8 миллион тонна маҳаллий кўмир биржа савдоларига чиқарилади.

Умуман, бу йил кўмир қазиб чиқариш ўтган йилга нисбатан 1,4 миллион тоннага кўп бўлиб, импорт ҳажми сезиларли қисқаради.

Тармоқда қатор инвестиция лойиҳалари ҳам амалга оширилмоқда. Хусусан, Нишбош конини ўзлаштиришга Хитойнинг “Henan” компанияси 400 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестиция киритиши кўзда тутилган. Бу лойиҳа самарасида ерости усулида йилига 8 миллион тоннагача кўмир қазиб чиқариш ва шундан 5 миллион тоннасини бойитиш режалаштирилган.

Юртимизда каолиннинг ҳам катта захираси мавжуд. Ҳозирда конларни ўзлаштиришга жалб қилинган тадбиркорлар томонидан 396 минг тонна маҳсулот қазиб олинмоқда. Бу жуда кам.

Шу боис 2024-2025 йилларда Геология дастури доирасида 7 та кон ташаббускорларга таклиф этилади ва бу орқали қазиб олиш ҳажми 2 миллион 700 минг тоннага етказилади.

Тошкент вилоятидаги “Апартак-3” кони негизида Туркиянинг “Bab Energy ve Petrol Urunleri A.S.” компанияси билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда. 15 миллион долларлик мазкур лойиҳа натижасида 40 та янги иш ўрни яратилиб, йилига 70 минг тонна бойитилган каолин тайёрланади.

Шу йил 29 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишда давлатимиз раҳбари саноат учун муҳим минераллар масаласига алоҳида эътибор қаратган эди. Шундан сўнг, бу йўналишга ихтисослашган “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” акциядорлик жамияти ташкил этилди. Илмий ва технологик тадқиқот ҳамда геология-қидирув ишларига қаратилган 40 миллион долларлик 34 та лойиҳа ишлаб чиқилди.

Бу тармоққа етакчи хорижий компаниялар ва малакали экспертларни жалб қилиб, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, ўтган ойда Корея Республикаси Президентининг мамлакатимизга ташрифи доирасида “KIGAM” институти билан ноёб минералларни излаш, технологик тадқиқотлар ўтказиш ва рақамлаштириш бўйича 10 миллион долларлик грант лойиҳаси юзасидан келишув имзоланди.

Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорликдаги умумий қиймати 800 миллион долларлик лойиҳаларнинг бориши ҳақида ҳам ахборот берилди.

Давлатимиз раҳбари геология-қидирув ишларини кенгайтириш, олинган хомашёлардан қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича кўрсатмалар берди.



														
														28 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

28 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 28 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бў…
17:33 / 27.07.2024

														
														Ўзбекистонда соатлик ва кунлик электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди

Ўзбекистонда соатлик ва кунлик электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди

Республикамизда кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво шароитида электр энергиясига бўлган талаб ҳафта давомида 16,5 млн кВт/соа…
16:42 / 27.07.2024

														
														Жиззах-Тошкент йўлидаги тирбандлик бўйича маълумот берилди

Жиззах-Тошкент йўлидаги тирбандлик бўйича маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда Жиззах-Тошкент йўлида, Жиззах довонидан тушишда юқори кучланишли сим узилиб, йўлни тўсиб қолган, ҳар ик…
15:19 / 27.07.2024

														
														ОТМ ва таълим йўналишларини танлаш бошланди

ОТМ ва таълим йўналишларини танлаш бошланди

Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилди.
11:46 / 27.07.2024

														
														Зойир Мирзаев ходимларини рағбатлантириш учун вилоят бюджетидан 3 млрд. сўм ажратдими?

Зойир Мирзаев ходимларини рағбатлантириш учун вилоят бюджетидан 3 млрд. сўм ажратдими?

Тошкент вилояти ҳокимлиги расмий маълумот берди.
10:04 / 27.07.2024

														
														Нетаняху Трамп билан учрашди

Нетаняху Трамп билан учрашди

АҚШнинг собиқ президенти Исроил бош вазири билан яқин Шарқдаги можаролар ҳақида гаплашган.
09:43 / 27.07.2024

														
														Парижда ёзги Олимпиада-2024 ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Парижда ёзги Олимпиада-2024 ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Кеча, 26 июль куни Парижда XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
09:11 / 27.07.2024

														
														Учтепа туманида сув қувурлари ёрилиб кетди

Учтепа туманида сув қувурлари ёрилиб кетди

Ушбу ҳолат юзасидан Учтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
18:13 / 26.07.2024

														
														Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар рейтингида 1-ўринни эгаллади

Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар рейтингида 1-ўринни эгаллади

Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқаролар ҳаёти ва саёҳат қилиши учун хавф даражаси минимал экани айтилган.
18:09 / 26.07.2024

														
														Минглаб сайёҳлар “авария” туфайли Франциядаги вокзалларда қолиб кетди

Минглаб сайёҳлар “авария” туфайли Франциядаги вокзалларда қолиб кетди

BFM манбасига кўра, бир неча тезюрар поезд линияларида ҳаракат жиддий тўсқинлик қилмоқда.
17:29 / 26.07.2024

Бу ҳам қизиқ

Зойир Мирзаев ходимларини рағбатлантириш учун вилоят бюджетидан 3 млрд. сўм ажратдими?

Зойир Мирзаев ходимларини рағбатлантириш учун вилоят бюджетидан 3 млрд. сўм ажратдими?

Тошкент вилояти ҳокимлиги расмий маълумот берди.
10:04 / 27.07.2024
Кўз толиқмаслиги учун қандай ўқиш керак?

Кўз толиқмаслиги учун қандай ўқиш керак?

Кўзлар толиқмаслиги учун самарали дарс тайёрлаш жуда муҳим.
09:50 / 27.07.2024
Парижда ёзги Олимпиада-2024 ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Парижда ёзги Олимпиада-2024 ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Кеча, 26 июль куни Парижда XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
09:11 / 27.07.2024
Минглаб сайёҳлар “авария” туфайли Франциядаги вокзалларда қолиб кетди

Минглаб сайёҳлар “авария” туфайли Франциядаги вокзалларда қолиб кетди

BFM манбасига кўра, бир неча тезюрар поезд линияларида ҳаракат жиддий тўсқинлик қилмоқда.
17:29 / 26.07.2024
Нетаняху Трамп билан учрашди

Нетаняху Трамп билан учрашди

АҚШнинг собиқ президенти Исроил бош вазири билан яқин Шарқдаги можаролар ҳақида гаплашган.
09:43 / 27.07.2024
Қирғизистондаги сел оқими йўлларга жиддий зарар етказди

Қирғизистондаги сел оқими йўлларга жиддий зарар етказди

Қирғизистондаги сел оқими умумий фойдаланишдаги йўлларга катта зарар етказди.
16:41 / 27.07.2024
Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар рейтингида 1-ўринни эгаллади

Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар рейтингида 1-ўринни эгаллади

Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқаролар ҳаёти ва саёҳат қилиши учун хавф даражаси минимал экани айтилган.
18:09 / 26.07.2024
Эрталаб илиқ сув ичиш фойдалими?

Эрталаб илиқ сув ичиш фойдалими?

Бу ҳақда “Sports.kz” хабар берди.
15:30 / 26.07.2024
Энг нуфузли наркабаронлардан бири АҚШда ҳибсга олинди

Энг нуфузли наркабаронлардан бири АҚШда ҳибсга олинди

“Эл Майо” лақаби билан машҳур бўлган мексикалик энг нуфузли наркобарон Исмаэл Самбада АҚШда ҳибсга олинди
18:16 / 26.07.2024
Невролог одамлар билан мулоқот қилишдан қўрқиш сабабларини айтди

Невролог одамлар билан мулоқот қилишдан қўрқиш сабабларини айтди

Мутахассиснинг фикрича, ижтимоий фобия биологик ва атроф-муҳит омилларининг ўзаро таъсири натижасида юзага келади.
09:55 / 27.07.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!