Шавкат Мирзиёевнинг “Россия Федерациясининг маданият ва санъат соҳалари вакилларини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик, иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш, халқларимизнинг анъанавий дўстлик ва ҳамжиҳатлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасидаги катта хизматлари, ўзининг ёрқин ва бетакрор истеъдоди, хусусан, кино ва театр йўналишидаги сермаҳсул ижодий фаолияти билан маданият ва санъат соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, маънавий асраб-авайлаш ва бойитишга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг “Дўстлик” ордени билан мукофотлансин:
Безруков Сергей Виталевич - Россия Федерациясининг халқ артисти, Москва драма театри бадиий раҳбари, театр ва кино актёри
Лиепа Андрис Марисович - Россия Федерациясининг халқ артисти, балет артисти, режиссёр
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!