Ал-Кувайт халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Амир Шайх Мишъал ас-Сабоҳ, Валиаҳд Шайх Сабоҳ ас-Сабоҳ ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.
Ўзбекистон етакчисининг ташрифи шарафига фахрий қоровул саф тортиб, давлат байроқлари кўтарилган ва икки мамлакат мадҳиялари янграган.
Шунингдек, аэропортнинг Амир терминалида етакчилар ўртасида қисқа суҳбат бўлиб ўтган.
Бундан ташқари, бугун Ўзбекистон Президенти ва Кувайт Амири олий даражада музокара ўтказадилар. Саммит кун тартибидан Ўзбекистон билан Кувайт ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция-молиявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Тадбирлар якунида қатор ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар қабул қилиниши кўзда тутилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!