Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона” чегара божхона пости ходимлари томонидан пост орқали кириш йўналишида қўшни давлатдан ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги Лабо русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда автотранспорт воситаси юкхонасининг ичига махсус ясалган хуфия қисмига хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона назоратидан яширилган, умумий қиймати 62 млн сўмлик 2 турдаги 26 556 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланган. Бу ҳақда Фарғона вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!