Бугун, 26 ноябрь соат 14:54 да 112 тизими орқали Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Истироҳат кўчасида жойлашган икки қаватли бинода ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 15:03 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:09 да ўраб олинган ва 15:15 да бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида бинонинг тахминан 100 квадрат метр майдонда том ва ички қисми ёниб зарарланган.
Ёнғинда тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!