$
12725.16 UZS
32.74
158.65 UZS
0.21
14507.95 UZS
-3.29
35° Кечаси 21°

Шавкат Мирзиёев: “Ер билан сув қишлоқ хўжалигимиз тақдирини ҳал қилувчи масала”

19:12 / 31.07.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 31 июль куни қишлоқ хўжалигида космик маълумотлардан фойдаланиш ва рақамлаштириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди.

Бу кеча бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишининг мантиқий давоми. Мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш масаласи кўриб чиқилар экан, давлатимиз раҳбари ердан унумли фойдаланиш, самарадорликни ошириш йўлларини кўрсатган эди.

Бунинг учун аниқ ҳисоб-китоб ва таҳлил жуда зарур. Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган “Ўзбеккосмос” агентлиги шундай имконият бермоқда. 2024 йил 14 октябрдаги Президент фармонига мувофиқ, иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик технологиялар жорий этилмоқда.

Жумладан, бу қишлоқ ва сув хўжалигидаги ҳақиқий ҳолатни, камчиликларни очиқ-ойдин кўрсатиб беряпти. Икки йил мобайнида соҳада фойдаланилаётган 4 миллион гектардан зиёд ерлар космик мониторинг қилинди. Аниқланишича, ҳисоботларда кўрсатилган айрим майдонларда пахта экилмаган, баъзан эса захирадаги ёки эгаси номаълум ерларга экилган.

Шу боис давлат томонидан ажратиладиган имтиёзли кредитларнинг мақсадли ишлатилишини масофавий мониторинг қиладиган тизим йўлга қўйилиши белгиланди.

Иқлим ўзгариши ва сув тақчиллигидан келиб чиқиб, юртимизда кам сув талаб қиладиган янги навлар ва агротехнологияга ўтилмоқда. Лекин экинларни суғоришда сув сарфи меъёри ҳозирги ҳақиқатдаги талабга жавоб бермаслиги кўрсатиб ўтилди. Гидромодул раёнлаштириш ёндашуви ҳам эскирган. Оқибатда каналлар охирида жойлашган 3 мингдан зиёд фермерга сув етиб бормаяпти.

Қишлоқ ва сув хўжалиги тизимидаги илмий институтларни жалб қилган ҳолда суғориш меъёри ва гидромодул раёнлаштиришни тўлиқ янгилаш вазифаси қўйилди.

Фермерлар сарфлаётган сувнинг ҳалигача аниқ ҳисоби йўқлиги қайд этилиб, бунинг барча босқичларини рақамлаштириш, сувнинг контурма-контур ҳисобини юритиш зарурлиги таъкидланди.

Сув омборлари сиғими ҳам лойиҳавий қуввати бўйича ҳисобланиб келинар эди. Сўнгги икки йилда 60 та йирик сув омбори илк бор батиметрик таҳлилдан ўтказилди. Лойқа чўккани сабабли айримларининг сиғими камайгани аниқланди.

Шу боис барча сув омборларига “ақлли” ҳисоблагичлар ўрнатиб, сув миқдорини онлайн кузатиш, улардаги лойқани камайтириш вазифалари кўрсатиб ўтилди.

Ер билан сув қишлоқ хўжалигимиз тақдирини ҳал қилувчи масалa ”– деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда соҳани рақамлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳозир фермерлар ер, кредит, субсидия ва агрохизматлар бўйича 30 дан ортиқ платформадан фойдаланяпти. Буни осонлаштириш учун улар бирлаштирилиб, “Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграцион платформаси ишга туширилади.

Энди даласига нима экишни фермернинг ўзи ҳал қилади. Буни платформага ҳам унинг ўзи киритади. Натижада асосий, такрорий ва тўқсонбости экинлар миқдори олдиндан кўринади. Бу озиқ-овқат хавфсизлиги, нарх-наво барқарорлиги ва деҳқонларнинг даромадида жуда муҳим.

Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров бошчилигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича комиссия тузилиши белгиланди. Етишмаётган маҳсулотни кўпайтириш учун имтиёзли кредит ва субсидия берилади.

Соҳада учувчисиз аппаратлардан фойдаланиш ҳам режалаштирилмоқда. Кузда 100 дан зиёд замонавий дрон олиб келинади. Мутасаддиларга хусусий секторни жалб этиб, фермерларга дронлар ёрдамида хизматларни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берилди.

Сомонпояларни ёқишга чек қўйишнинг қонуний асосларини яратиш зарурлиги айтилди.

Космик тадқиқотларда қурилиш, кадастр, норуда конлари, ўрмон ва яйлов ерлари бўйича ҳам таҳлиллар борлиги таъкидланиб, вазирлар ва ҳокимларга уларни ўрганиб, режалар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.



														
														“Sea Breeze Uzbekistan” лойиҳаси бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

“Sea Breeze Uzbekistan” лойиҳаси бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

Агарда инвестор талабларни бузса, лойиҳа тўхтатилади ва ер олиб қўйилади
22:47 / 03.08.2025

														
														4 август куни юртимиз бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумоти

4 август куни юртимиз бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади
22:21 / 03.08.2025

														
														Словакиянинг энг машҳур нашрларидан бири Ўзбекистонни хорижий инвесторлар учун қулай макон дея таърифлади

Словакиянинг энг машҳур нашрларидан бири Ўзбекистонни хорижий инвесторлар учун қулай макон дея таърифлади

“2017 йилдан бери 120 миллиард долларлик сармоя жалб қилинди” – дейилади мақолада
22:16 / 03.08.2025

														
														Ўзбекистонликлар жорий йилда энг кўп қайси давлатларга сафар қилган?

Ўзбекистонликлар жорий йилда энг кўп қайси давлатларга сафар қилган?

Бу борада қўшни давлатларга саёҳат қилиш юқори ўринларда бормоқда
21:17 / 03.08.2025

														
														Ўзбекистон ва Иордания дипломатлари эндиликда визасиз сафар қила олади

Ўзбекистон ва Иордания дипломатлари эндиликда визасиз сафар қила олади

Бу ҳақда халқаро шартномани тасдиқлаш ҳақида президент қарори қабул қилинди
20:42 / 03.08.2025

														
														Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади

Ташриф давомида Аваза сиёсий декларацияси ва ҳаракатлар дастурининг қабул қилиниши кўзда тутилган
19:48 / 03.08.2025

														
														Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ҳукуматлари имзолаган шартнома расман кучга кирди

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ҳукуматлари имзолаган шартнома расман кучга кирди

Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди
19:07 / 03.08.2025

														
														1 августдан иш ҳақи ва пенсиялар ошди. Қолган тўловлар-чи?

1 августдан иш ҳақи ва пенсиялар ошди. Қолган тўловлар-чи?

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 271 000 сўмни ташкил этади
18:29 / 03.08.2025

														
														Носоз аттракционларни аниқлаш учун мобил илова ишлаб чиқилди

Носоз аттракционларни аниқлаш учун мобил илова ишлаб чиқилди

Иловани ҳозирча фақат Android асосидаги қурилмалар учун бепул юклаб олса бўлади.
15:57 / 03.08.2025

														
														Айрим боғча болалари учун ҳар ой 618 минг сўмдан берилади

Айрим боғча болалари учун ҳар ой 618 минг сўмдан берилади

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг боғчага бораётган болалари учун 3 ёшга тўл…
14:30 / 03.08.2025

Бу ҳам қизиқ

АҚШ республикачилар партияси “Жигули” фонида Доналд Трамп билан пост эълон қилди

АҚШ республикачилар партияси “Жигули” фонида Доналд Трамп билан пост эълон қилди

Бу сурат июль бошида имзоланган автомобилсозликка оид қарор фонида тарқалди
21:40 / 02.08.2025
Тошкент ва Фарғонада ноқонуний диний таълим аниқланди

Тошкент ва Фарғонада ноқонуний диний таълим аниқланди

Ҳозирда, мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.
11:00 / 03.08.2025
Ўзбекистоннинг савдо бўйича асосий ҳамкорларидан қўшни Қирғизистон бўлиб турибди

Ўзбекистоннинг савдо бўйича асосий ҳамкорларидан қўшни Қирғизистон бўлиб турибди

Биргина гилам савдоси бўйича 2025 йилда қарийб 4 млн² гилам қўшни давлатга экспорт қилинган
19:50 / 02.08.2025
Тошкентдаги “Мангал фест”да жанжал чиқди

Тошкентдаги “Мангал фест”да жанжал чиқди

Маълумотларга кўра “Мангал фест”да бир гуруҳ фуқаролар ўртасида жанжал юзага келган.
12:20 / 03.08.2025
Колумбиянинг собиқ президенти фирибгарлик айблови билан 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

Колумбиянинг собиқ президенти фирибгарлик айблови билан 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

У суд қароридан норози эканлигини ва апелляция беришини маълум қилди
18:02 / 02.08.2025
Сурия Озарбайжондан газ олишни бошлади

Сурия Озарбайжондан газ олишни бошлади

Йиллик газ етказиб бериш ҳажми 1,2 миллиард куб метр газни ташкил қилиши билдирилди.
16:32 / 02.08.2025
4 август куни юртимиз бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумоти

4 август куни юртимиз бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади
22:21 / 03.08.2025
Ўзбекистон ва Иордания дипломатлари эндиликда визасиз сафар қила олади

Ўзбекистон ва Иордания дипломатлари эндиликда визасиз сафар қила олади

Бу ҳақда халқаро шартномани тасдиқлаш ҳақида президент қарори қабул қилинди
20:42 / 03.08.2025
Россия айрим касбларда рус тилини билиш талабини жорий этиши мумкин

Россия айрим касбларда рус тилини билиш талабини жорий этиши мумкин

Ҳужжат муҳокама учун тақдим этилган ва ҳали тасдиқланмаган.
16:24 / 03.08.2025
“Реал Мадрид” ҳужумчиси ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин

“Реал Мадрид” ҳужумчиси ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин

Бундай қарор бош мураббий Хаби Алонсодан чиққан деб ҳисобланмоқда
16:38 / 02.08.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!