$
12928.27 UZS
18.47
129.66 UZS
0.57
13462.21 UZS
46.35
Кечаси -1°

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида иш ўрни ва инвестицияни кўпайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

18:28 / 10.12.2024

Президент Шавкат Мирзиёев 10 декабрь куни Тошкент вилоятида қўшимча имкониятларни ишга солиш, иш ўрни ва инвестицияни кўпайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Тошкент вилоятида саноат, қишлоқ хўжалиги, хизматлар, туризм, умуман, барча соҳаларда жуда катта имкониятлар бор. Сўнгги етти йилда ҳудуд иқтисодиёти 1,5 баробар ўсган. Саноат корхоналари 2 баробар кўпайиб, 12 мингтага етган.

Лекин имкониятлар бундан анча кўп, улар тўла ишга солинмаяпти. Масалан, вилоятдаги жами ерларнинг бор-йўғи 25 фоизидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилади. Ҳар гектарга тўғри келадиган даромад ҳам бошқа жойларга нисбатан кам. Бекобод ва Оҳангарон шаҳарлари, Оққўрғон, Чиноз, Пискент туманларида қайта ишлаш даражаси жуда паст. Озиқ-овқат хавфсизлиги, мева-сабзавотлар экспорти ҳам имкониятга яраша эмас.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чоралари белгиланди. Унга кўра, ҳар бир кластер, фермер ва деҳқон хўжалиги майдонидаги экинлар, маҳсулот ҳажми, ишчилари сони, солиқ тушуми каби маълумотлар «Агроплатформа» ахборот тизимига киритилади. Келгуси йилда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 7 та туманда 52 минг гектарда 3 марта ҳосил олиш йўлга қўйилади. 5 минг гектарда саноатлашган боғ ва токзорлар ташкил қилинади.

Умуман, 22 та туман-шаҳардаги ерлар қайта ишловчи ва экспортчи корхонага боғланади. Бу орқали келаси йил 3,5 миллион тонна мева-сабзавот етиштириб, 500 миллион доллар экспорт қилиш мумкинлиги айтилди.

Тошкент вилоятининг инфратузилмаси, логистикаси тадбиркорлик учун жуда қулай. Лекин ишлаб чиқариш, савдо ва хизматлар умумий майдони уч йилда бор-йўғи 1,6 миллион квадрат метрга ошган, бу пойтахтдан 3,5 баробар кам. Инвестициявий лойиҳалар учун тоифаси ўзгартирилган 9 минг гектар ернинг 2 минг гектаридан фойдаланилмаяпти. Бўш турган давлат иншоотлари ҳам бор.

Ҳолбуки, инвесторлар бу ҳудудда “ақлли шаҳар”, тиббиёт кластери, яшил энергетика станцияси қуриш ташаббусини билдирган. Водийлик ва пойтахтлик минглаб тадбиркорлар ҳам бизнесини кенгайтириш, янги корхона, меҳмонхона, савдо ва туризм мажмуалари қуриш учун жой излаб юрибди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ва вилоят мутасаддиларига бу борадаги сусткашликлар кўрсатиб ўтилди. Бино ва ерларни тадбиркорларга қулай шартда аукционга чиқариш, уларнинг негизида инвестиция, иш ўрни ва экспортни кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Тошкент вилояти ҳокими келгуси йил 5 миллиард доллар инвестиция жалб этиш ҳамда экспортни 2 миллиард долларга етказиш бўйича режаларини тақдимот қилди. Давлатимиз раҳбари унинг таркибига эътибор қаратиб, кутилаётган инвестициянинг ярми шундоғам ривожланган Олмалиқ, Ангрен, Чирчиқ шаҳарлари, Оҳангарон, Зангиота ва Қибрай туманларига тўғри келишини қайд этди. Шу боис саноат ва хизматлар нисбатан орқада бўлган Оққўрғон, Бекобод, Бўка, Паркент, Пискент, Қуйи Чирчиқ ва Чинозда қўшимча лойиҳалар қилиб, иш ўринлари очиш зарурлиги таъкидланди.

Тошкент вилоятидаги имкониятлар ҳисобига барча аҳолини даромадли қилиш мумкинлиги айтилди. Келгуси йилда вилоятда 700 минг одамнинг бандлигини таъминлаб, ишсизликни табиий даражасигача тушириш, 22 минг оилани даромадли қилиб, камбағалликни ҳозирги 7,2 фоиздан 4 фоизга камайтириш, меҳнат мигрантларини юртимизга қайтариб, ишга жойлаштириш вазифа қилиб олинди.

Президентимиз йиғилишда қатнашган вилоят тадбиркорлари билан ҳам мулоқот қилди. Уларнинг таклиф ва ташаббусларига алоҳида эътибор қаратиб, бу борада мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.



														
														Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш йўриқномаси тасдиқланди

Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш йўриқномаси тасдиқланди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 19.12.2024 йилдаги 3586-сон буйруғи билан “Атмосфера ҳав…
15:39 / 26.12.2024

														
														27 декабрдан Зоминга авиақатновлар тикланади

27 декабрдан Зоминга авиақатновлар тикланади

Тошкент – Зомин – Тошкент йўналиши бўйича US1001/1002 мунтазам рейслари 27 декабрдан қайта тикланади.
15:20 / 26.12.2024

														
														Мирзиёев Алиевга чуқур ҳамдардлик билдирди

Мирзиёев Алиевга чуқур ҳамдардлик билдирди

Мулоқотда давлатимиз раҳбари Озарбайжон етакчиси орқали ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик в…
15:17 / 26.12.2024

														
														Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти Олий Мажлисга тақдим этилди

Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти Олий Мажлисга тақдим этилди

Жиноят иши доирасида судгача қамоққа олинган жами 168 нафар шахснинг 107 нафари (2 нафар аёл) Комиссия илтимосномасига кўра …
14:55 / 26.12.2024

														
														Андижондаги хонадонлардан бирига ўт кетди

Андижондаги хонадонлардан бирига ўт кетди

Бу ҳақда, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
14:47 / 26.12.2024

														
														Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди

Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан “Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режасининг асосий кўрсаткичлари” тасдиқл…
11:35 / 26.12.2024

														
														“2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритилди

“2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритилди

Инновацион ва юқори технологияли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш учун маблағлар ажратилишини назарда туту…
11:26 / 26.12.2024

														
														Юнусободда 316,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган

Юнусободда 316,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси…
09:53 / 26.12.2024

														
														Chery бренди Ўзбекистонда икки йиллигини нишонлади: янги Tiggo 2 Pro модели тақдимоти ва дилерлик конференцияси

Chery бренди Ўзбекистонда икки йиллигини нишонлади: янги Tiggo 2 Pro модели тақдимоти ва дилерлик конференцияси

ADM Global ва Chery бренди янги Tiggo 2 Pro компаниянинг Ўзбекистон бозоридаги икки йиллик тарихининг муваффақиятли давоми б…
09:15 / 26.12.2024

														
														Ўзбекистон ва Қозоғистон савдо айланмаси 3,8 млрд доллардан ошган

Ўзбекистон ва Қозоғистон савдо айланмаси 3,8 млрд доллардан ошган

2024 йилнинг ўтган ўн бир ойи якунига кўра, Қозоғистон Ўзбекистоннинг уч асосий савдо ҳамкорларидан бири бўлган.
21:05 / 25.12.2024

Бу ҳам қизиқ

“Аския” бозорини хитойликлар қуради

“Аския” бозорини хитойликлар қуради

Тендерда ғолибликни Sheng - Ke International компанияси қўлга киритган.
11:33 / 25.12.2024
Мирзиёев Санкт-Петербургда МДҲ аъзоларининг норасмий учрашувида иштирок этди

Мирзиёев Санкт-Петербургда МДҲ аъзоларининг норасмий учрашувида иштирок этди

Учрашувда 2024 йилдаги биргаликдаги ишларнинг асосий якунлари сарҳисоб қилинган ва кўп томонлама ҳамкорликнинг келгуси йилга…
18:20 / 25.12.2024
Файзуллаевнинг маоши оширилди

Файзуллаевнинг маоши оширилди

ЦСКА бош директори Роман Бабаев Аббосбек Файзуллаевнинг маоши оширилиши ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
10:36 / 26.12.2024
Кутиб олинг: Tesla’дан рулсиз электромобиль

Кутиб олинг: Tesla’дан рулсиз электромобиль

Tesla Лос-Анжелесда электромобилининг янги модели тақдимотини ўтказди. Бу моделнинг номи Cybercab бўлиб, руль ва педаллар йў…
12:37 / 26.12.2024
“Сурия фуқаролари тенг ҳуқуқли бўлади” – Сурия ТИВ

“Сурия фуқаролари тенг ҳуқуқли бўлади” – Сурия ТИВ

Сурия Ташқи ишлар вазири Ас'ад аш-Шайбоний янги Суриянинг фуқаролари этник ёки диний таркибидан қатъи назар тенг ҳуқуқли бўл…
11:07 / 25.12.2024
26 декабрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

26 декабрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 26 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб турад…
18:02 / 25.12.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон савдо айланмаси 3,8 млрд доллардан ошган

Ўзбекистон ва Қозоғистон савдо айланмаси 3,8 млрд доллардан ошган

2024 йилнинг ўтган ўн бир ойи якунига кўра, Қозоғистон Ўзбекистоннинг уч асосий савдо ҳамкорларидан бири бўлган.
21:05 / 25.12.2024
27 декабрдан Зоминга авиақатновлар тикланади

27 декабрдан Зоминга авиақатновлар тикланади

Тошкент – Зомин – Тошкент йўналиши бўйича US1001/1002 мунтазам рейслари 27 декабрдан қайта тикланади.
15:20 / 26.12.2024
Chery бренди Ўзбекистонда икки йиллигини нишонлади: янги Tiggo 2 Pro модели тақдимоти ва дилерлик конференцияси

Chery бренди Ўзбекистонда икки йиллигини нишонлади: янги Tiggo 2 Pro модели тақдимоти ва дилерлик конференцияси

ADM Global ва Chery бренди янги Tiggo 2 Pro компаниянинг Ўзбекистон бозоридаги икки йиллик тарихининг муваффақиятли давоми б…
09:15 / 26.12.2024
6 мингга яқин хавфли жиноятчи қочиб кетди

6 мингга яқин хавфли жиноятчи қочиб кетди

Бу ҳақда Briefly News маълум қилди.
11:39 / 26.12.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!