$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига 541 йил тўлди

09:58 / 14.02.2024

Буюк саркарда ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида алоҳида ўрин эгаллаган адиб, шоир ва олим бўлган.

Кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати сабабли Бобур бегона юрт — Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солди. Катта илмий-маърифий аҳамиятга эга “Бобурнома” асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди. Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари ҳисобланади. Илмий асарлари бугунга қадар ўрганилиб келмоқда ва алоҳида аҳамиятга эга.

Бобур мероси ва бобурийлар қадамжоларини ўрганиш ҳозир ҳам давом этмоқда ва бу ишлар натижасида кенг жамоатчилик эътиборига яна янги асарларлар ҳамда маълумотлар тақдим этилмоқда.

Отаси, Амир Темурнинг панневараси Умаршайх Мирзо Фарғона вилояти ҳокими бўлган ва онаси Қутлуғ Нигор хоним Тошкент хонлари авлодидан бўлган. 1494 йили Умаршайх Мирзо вафот этгач, 12 ёшли Заҳириддин тахтга ўтириб, Фарғона ҳокими бўлган. Аммо тахтга ўтиргандан кейинги 11 йил давомида Ўрта Осиёда рўй берган турли сиёсий ўзгаришлар уни қариндошлари ва 250 тача пиёда аскарлари билан аввал Бадахшон, сўнг Кобулга кетишга мажбур этган.

Заҳириддин Бобур ёшлигиданоқ турли саёҳатларни яхши кўргани ҳақида маълумотлар бор. Бундай сафарларда чиниққан, ёш бўлишига қарамай, ўлкамизнинг географик қиёфасини тасаввур қила олган. Олим 15-16 яшарлигида Фарғона, Самарқанд ва Тошкент оралиғини бир неча марта кезиб чиққан. 19 ёшга тўлган йили Ҳисор тарафидан тоққа кўтарилиб, Фондарё ва Искандаркўл орқали Зарафшон водийсига ўтиб, Самарқандга келган. У бу ҳақда шундай ёзади:

“Қамруд дарасига кириб, юқори томонга қараб кетдик. Тор ва учма йўлларда, баланд ва тик довонларда кўп от ва туя қолди. Уч-турт манзил қўниб, Сиратоғ довонига етдик. Довонмисан-довон. Ҳеч қачон бундай баланд ва учма йўллар билан юрмаган эдик. Кўп ташвиш ва машаққатлар билан хатарли тор ва учмалардан ўтиб, юз азобу заҳматлар билан ҳалокатли баландликлар, тор довонлардан ошиб, Фон туманига келдик. Фон тоғларининг орасида бир катта кўл бор, унинг муҳити - сатҳи тахминан бир шаърий келади, ажаб кўлдир, ғаройиботдан ҳоли эмас...”.

Бобур Ҳиндистонда йирик давлат тузишга муваффақ бўлган ва пойтахт сифатида Жамна (Ямуна) дарёси бўйидаги Агра шаҳрини танлаган. У 1530 йил 26 декабрда вафот этган. Дастлаб Агра шаҳридаги муваққат мақбарага дафн этилган, кейинчалик хоки Афгонистон пойтахти Кобулга кўчирилган ва ҳозирда шоирнинг мақбараси Кобулдаги Боғи Бобурда жойлашган.


Бу ҳам қизиқ

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026
Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026
GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026
Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида х…
09:56 / 13.11.2026
Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026
Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолига ажратилган суюлтирилган газни тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан…
14:16 / 13.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!