$
11975.36 UZS
-98.06
162.91 UZS
-1.56
14020.75 UZS
-113.6
31° Кечаси 18°

Ҳарорат инверсияси нима?

17:48 / 03.12.2025

Давлатимиз раҳбари томонидан Тошкентдаги экологик вазиятни тезкор яхшилаш ва ҳаво сифатини назорат қилишнинг барқарор тизимини яратишга қаратилган ўта муҳим Фармон имзоланди. Унга мувофиқ Махсус комиссия шакллантирилиб, унга атроф-муҳит ҳавосига салбий таъсир қилувчи антропоген ва табиий омилларни юмшатиш билан боғлиқ ваколатлар берилди. Махсус комиссия бу борада бир қанча ишларни амалга оширмоқда.

Тошкентда кузатилаётган ҳаво сифатининг ёмонлашиши бир вақтнинг ўзида намоён бўлиб, бир-бирини кучайтирган бир нечта табиий-иқлимий ва антропоген омиллар йиғиндиси билан боғлиқ. Табиий-иқлимий омиллар орасида кучли инверсия ҳодисаси ҳаво сифатининг бузилишига энг катта таъсир кўрсатмоқда. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Иқлим ўзгариши миллий маркази директори Фарруҳ Саттаров ана шу ҳодиса ҳақида маълумот берди.

Тошкент қаерда жойлашган ва у одатда қандай “нафас олади”? 

Тошкент шаҳри жойлашуви тоғ-водий шамол циркульяциясини шакллантиради, у тарихи давомида шаҳарни табиий шамоллатиб туриб, иқлимий барқарорликни таъминлаб келган. Кундузи иссиқроқ ҳаво водийдан тоғ томон кўтарилади. Кечаси эса совуқроқ ва оғир ҳаво тоғлардан пастга — шаҳар томон “оқиб тушади”. Мана шу табиий “нафас олиш” цикли йиллар давомида Тошкентни шамоллатиб, ифлослантирувчи моддаларнинг маълум қисмини ташқарига чиқаришга ёрдам беради.

Қуруқ иқлим ва табиий чангланиш эса Тошкент ва умуман Ўзбекистон учун табиий-иқлимий хусусият ҳисобланади. Асосий табиий чанг манбалари — Қизилқум ва Қорақум, Оролқум чўллари, деградацияга учраган ерлар ва трансчегаравий ифлосланиш бўлиб, бу ҳудудлар орқали майда заррачалар бизнинг минтақамизга ва бевосита шаҳарга кўчиб келади. Яъни табиий чангли фон маълум даражада меъёрий ҳолат ҳисобланади. Бироқ бугунги кунда ушбу табиий фонга антропоген ташламалар ҳамда ҳарорат инверсияси каби метеорологик шароитлар қўшилмоқда. Айнан шу омиллар йиғиндиси ҳаво ифлосланишининг кескин кучайишига олиб келмоқда.

Ҳарорат инверсиясининг таъсири қандай? 

Одатдаги кунларда ҳаво ҳарорати баландлик билан пасаяди: 

- пастда — иссиқроқ;

- юқорида — совуқроқ.

Ер юзасига яқин иссиқ ҳаво енгилроқ бўлгани учун юқорига кўтарилади, унинг ўрнига эса юқоридан ва ёндан совуқроқ ҳаво пастга тушади. Шу орқали ҳаво вертикал равишда табиий аралашади ва ифлослантирувчи моддалар атмосферанинг нисбатан қалин қатламида тарқалади.

Ҳарорат инверсияси шароитида эса бунинг акси юз беради: ҳарорат баландлик билан пасайиш ўрнига, аксинча, баландлик ортган сари ошиб боради. Натижада нисбатан илиқ ҳаво қатламлари пастдаги совуқроқ ер усти қатламининг устида жойлашади. Бунинг оқибатида ташламалар юқорига кўтарила олмайди, ифлослантирувчи моддалар ер юзасига яқин қатламда “қулфланиб” қолади.

Ҳозир кузатилаётган барқарор атмосфера ҳолати кичик барик босим градиенти ва нисбатан кўтарилган босим билан ифодаланади. Бундай шароитда ҳаво горизонтал йўналишда кам ҳаракат қилади, шамоллар заиф бўлади ва айнан шундай вазиятда ҳарорат инверсияси осон шаклланади ҳамда узоқроқ давом этади.

Тошкент учун инверсия, одатда, тахминан 270–340 метр баландликда ҳосил бўлади — бу шаҳар устидан ўтувчи атмосферанинг чегаравий қатламига тўғри келади.

Нега PM2,5 концентрацияси кечқурун ва узоқ инверсия даврида юқори бўлади?

Кечқурун ва тун давомида ер юзаси тез совийди, ер усти қатламидаги ҳаво ҳам совиб оғирлашади, ундан юқорида эса нисбатан илиқ ҳаво қатламлари сақланади. Айнан мана шу пайтда кучли инверсия кузатилади. Шу сабабли кечқурун ва эрта тонг соатларида PM2,5 ва бошқа ифлослантирувчи моддаларнинг концентрацияси кўпинча максимал даражага етади.

Кундузи қуёш ер юзасини иситади, атмосферанинг ер усти қатламидаги ҳаво қизиб, юқорига кўтарила бошлайди. Конвектив жараёнлар ва турбулентлик кучаяди, ифлослантирувчи моддаларнинг катта қисми атмосферанинг юқорироқ қатламларига тарқалади, шу сабабли ерга яқин қатламдаги концентрациялар қисман пасаяди.

Нега ёзда вазият нисбатан енгилроқ, қишда эса оғирроқ бўлади?

Ёз фаслида юқори ҳарорат ва ер қатламининг кучли исиши натижасида, одатда, инверсия ё юз бермайди, ёки жуда қисқа муддатли ва заиф бўлади — кўпроқ тонг олди соатларида кузатилади. Бу ҳолатда ҳавонинг табиий аралашув жараёни содир бўладиган қатлам қалинлашади, иссиқ ҳаво енгиллашиб, тезроқ юқорига кўтарилади. Натижада ифлосланган заррачалар катта ҳажмдаги ҳаво ичида тарқалади, маҳаллий шамоллар эса ҳудуд вентиляциясини кучайтиради.

Бугунги кунга келиб Тошкент шаҳри ҳавоси бирмунча яхшиланди. Бу, албатта, Махсус комиссия томонидан амалга оширилган тезкор чора-тадбирлар натижасидир.

 



														
														Ўзбекистондаги оммавий ҳожатхоналар талабга жавоб бермайди

Ўзбекистондаги оммавий ҳожатхоналар талабга жавоб бермайди

Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққуловнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда АЁҚШлар, парклар ва туризм масканларида қарийб 11 …
19:26 / 16.05.2026

														
														Тошкентда 912 та жаримаси бор Matiz аниқланди

Тошкентда 912 та жаримаси бор Matiz аниқланди

Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам равишда бузиб келган Matiz ҳайдовчиси аниқланди.
16:56 / 16.05.2026

														
														Олимпиада учун бокс бўйича янги вазн тоифалари тасдиқланди

Олимпиада учун бокс бўйича янги вазн тоифалари тасдиқланди

Халқаро Олимпия қўмитаси 2028 йил Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари учун бокс бўйича янги вазн тоифаларини тасди…
16:44 / 16.05.2026

														
														Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Жанубий Кореяни танламоқда

Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Жанубий Кореяни танламоқда

2026 йилнинг биринчи чорагида 5 минг 862 нафар Ўзбекистон фуқароси таълим олиш мақсадида хорижга чиққан. Бу ўтган йилнинг шу…
14:11 / 16.05.2026

														
														Тошкент вилоятида мотоцикл 15 ёшли қизни уриб кетди

Тошкент вилоятида мотоцикл 15 ёшли қизни уриб кетди

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида мотоцикл иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
11:14 / 16.05.2026

														
														Ўзбекистон илк бор жаҳон молия бозорида: миллий IPO орқали 600 миллион доллардан ортиқ маблағ жалб қилинди

Ўзбекистон илк бор жаҳон молия бозорида: миллий IPO орқали 600 миллион доллардан ортиқ маблағ жалб қилинди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” АЖ (UzNIF) тарихда илк бор ўз акцияларини Лондон ва Тошкент фонд бирж…
10:18 / 16.05.2026

														
														Ўзбекистон иқтисодиётида янги давр

Ўзбекистон иқтисодиётида янги давр

Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотлари халқаро майдонда яна бир муҳим эътирофга сазовор бўлди.
10:12 / 16.05.2026

														
														Super Chess Classic. Синдоров 2-турда Прагнанандҳага мағлуб бўлди

Super Chess Classic. Синдоров 2-турда Прагнанандҳага мағлуб бўлди

Руминиянинг Бухарест шаҳрида ўтаётган Super Chess Classic мусобақасининг 2-турида ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоро…
08:46 / 16.05.2026

														
														Тошкент вилоятида катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаси ноқонуний муомаладан олинди

Тошкент вилоятида катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаси ноқонуний муомаладан олинди

Бугунги кунда дунё миқёсида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси трансмиллий жиноятчиликнинг энг хавфли кўринишлар…
08:39 / 16.05.2026

														
														Ўзбекистонда ҳар 1 000 нафар аёлга нечта эркак тўғри келади?

Ўзбекистонда ҳар 1 000 нафар аёлга нечта эркак тўғри келади?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда ҳар 1 000 нафар аёлга 1 015 нафар эр…
17:42 / 15.05.2026

Бу ҳам қизиқ

Олимпиада учун бокс бўйича янги вазн тоифалари тасдиқланди

Олимпиада учун бокс бўйича янги вазн тоифалари тасдиқланди

Халқаро Олимпия қўмитаси 2028 йил Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари учун бокс бўйича янги вазн тоифаларини тасди…
16:44 / 16.05.2026
“Президент ҳожиси” сифатида 100 нафар ватандош Ҳаж сафарига бепул юборилади

“Президент ҳожиси” сифатида 100 нафар ватандош Ҳаж сафарига бепул юборилади

Ўзбекистонда “Президент ҳожиси” дастури доирасида 100 нафар фуқаро Ҳаж сафарига бепул юборилмоқда. Йўлланмаларни топшириш ма…
07:23 / 15.05.2026
Қирғизистонда амалдорларга ёзда костюмсиз ишлаш тавсия қилинди

Қирғизистонда амалдорларга ёзда костюмсиз ишлаш тавсия қилинди

Қирғизистонда давлат хизматчиларига ёз мавсумида ишга костюм ва галстуксиз келиш тавсия қилинди.
13:10 / 16.05.2026
Тошкентда 912 та жаримаси бор Matiz аниқланди

Тошкентда 912 та жаримаси бор Matiz аниқланди

Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам равишда бузиб келган Matiz ҳайдовчиси аниқланди.
16:56 / 16.05.2026
Ўзбекистон илк бор жаҳон молия бозорида: миллий IPO орқали 600 миллион доллардан ортиқ маблағ жалб қилинди

Ўзбекистон илк бор жаҳон молия бозорида: миллий IPO орқали 600 миллион доллардан ортиқ маблағ жалб қилинди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” АЖ (UzNIF) тарихда илк бор ўз акцияларини Лондон ва Тошкент фонд бирж…
10:18 / 16.05.2026
“Биз Бухорода кўздан кечирган боғча ва поликлиникаларнинг аҳволи ниҳоятда ачинарли...” – Саида Мирзиёева

“Биз Бухорода кўздан кечирган боғча ва поликлиникаларнинг аҳволи ниҳоятда ачинарли...” – Саида Мирзиёева

“Ҳудудларга сафарларимиз – Президент топшириқлари ижросининг қатъий назорати ва жойлардаги ҳар бир муаммога қаратилган эътиб…
12:34 / 15.05.2026
Трампдан кейин Путин ҳам Хитойга бормоқчи

Трампдан кейин Путин ҳам Хитойга бормоқчи

Россия раҳбарининг 20 майга мўлжалланган бир кунлик ташрифи АҚШ президентининг дабдабали ташрифидан сўнг амалга оширилади.
12:27 / 15.05.2026
Фарғонада юк машинаси ғилдираклари орасидан 20 кило наркотик аниқланди

Фарғонада юк машинаси ғилдираклари орасидан 20 кило наркотик аниқланди

Фарғона вилоятида қўшни давлатдан кириб келган Volvo русумли юк машинаси ғилдираклари орасидан қарийб 20 килограмм наркотик …
19:29 / 14.05.2026
Ўзбекистонда ҳар 1 000 нафар аёлга нечта эркак тўғри келади?

Ўзбекистонда ҳар 1 000 нафар аёлга нечта эркак тўғри келади?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда ҳар 1 000 нафар аёлга 1 015 нафар эр…
17:42 / 15.05.2026
Ўзбекистон Президенти Туркистонга келди

Ўзбекистон Президенти Туркистонга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркистон шаҳрига борди.
12:11 / 15.05.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!