“Авиация фаолиятини самарали ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-337, 16.10.2023 йил) қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар амалга оширилади: “Silk Avia” МЧЖ устав капиталидаги “Uzbekistan Airports” АЖнинг 100 фоиз улушини унинг брендини сақлаб қолган ҳолда “Uzbekistan Airways” АЖ таркибидаги “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ устав капиталига ўтказилади;
“Uzbekistan Airports” АЖнинг 3 та “АТР72-600” русумли ҳаво кемаси “Silk Avia” МЧЖга беғараз ўтказилади;
“Silk Avia” МЧЖ фаолиятини самарали ташкил этишва ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш доирасида “АТР72-600” русумли ҳаво кемалари сони оширилади;
“Uzbekistan Airways” АЖ таркибидаги “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ зиммасига маҳаллий авиақатновларнинг сонини ошириш, парвозлар географиясини кенгайтириш, янги йўналишларни йўлга қўйиш ҳамда “АТР72-600” русумли ҳаво кемалари паркини ривожлантириш вазифалари юкланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!